Кекса косибларни ўз дўконидан ҳайдаб солган милиция бошлиғи 'интизомий жазо' билан қутулди

preview_player
Показать описание
Андижон вилояти Шаҳрихон туманида яшовчи 72 яшар косиб Қобилжон Исмоиловнинг айтишича¸ туман милицияси бошлиғи ўринбосари ўзини ҳақорат қилиб, бозордаги хусусий дўконидан ҳайдаб чиқарган. Бу ҳақорат юзасидан Тошкентга қилинган саноқсиз шикоятлар натижасиз қолган - милиция мутасаддиси ҳамон ўз лавозимида қолмоқда¸ дўкон эгасига қайтарилмаган.

Шаҳрихон туман марказидаги Мустақиллик кўчасида истиқомат қилувчи 72 яшар Қобилжон Исмоиловнинг айтишича, унинг бозордаги косибчилик моллари билан савдо қилувчи дўкони, туман милиция бошлиғи ўринбосари воситасида зўрлик билан тортиб олинган:

- Бизнинг деҳқон бозори бу йил бузилди. 2012 йилда, янги бозор қурилаётган пайтда 20 миллион сўмга дўкон сотиб олган эдим. Шу янги жойимни 8 июнь куни очаман деб борсам, Шаҳрихон тумани милиция бошлиғи ўринбосари, жиноят қидирув бўлими бошлиғи Тоҳир Абдужалилов ходимлари билан турган экан. У: “Сен дўконингни очмайсан, уни эски бозордан келган мана бу аёлларга берамиз", деди. “Ие, бу қанақаси бўлди, буни мен 2012 йилда сотиб олганман, бу хусусий мулким”, десам, мени сенлаб, “Агар сенинг соқолинг бўлмаганда эди, ҳозир подвалга тиқиб юборардим”, деди, дейди косиб.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Анашу Харомдан булган ит ментни Туккан Отасини, тарбия берган Отасига минг ланат булсин, Илохим Ота Онаси Болачакаси блан бирга Жаханнамга равона булсин, Будунё Удунё Хорлик Зорликдан чикмасин Илохим

fjvdhf
Автор

Терарист деб камавормабдиям шукир килинг отахон жумога борганизи эшитиб коса тамом акромийга айланиб коласиз

dimaaxmedov