Кремль: Тоғли Қорабоққа Туркия ҳарбийлари киритилмайди

preview_player
Показать описание
Сешанба куни эрталаб Кремль сайтида Россия ва Озарбайжон президентлари ҳамда Арманистон бош вазирининг Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисидаги қўшма баёноти эълон қилинди.

Унинг матни аввалроқ «Спутник-Арманистон» агентлиги томонидан тарқатилган матнга мос тушади. Шундай бўлса-да, Кремль эълон қилган баёнотда баъзи бир кичик фарқлар мавжуд. Хусусан, Кремль сайтида чоп этилган матнда Арманистон ва Тоғли Қорабоғни бир-бирига боғлаб турувчи Лачин коридори «Россия Федерациясининг тинчликпарвар контингенти назорати остида қолиши» таъкидланган.

Баёнотда 10 ноябрь куни соат 0:00 дан бошлаб ўт очишни тўхтатиш тўғрисида, бундан ташқари, Лачин, Келбажар ва Агдам туманлари ҳудудларини Озарбайжонга ўтказиш муддати ва Тоғли Қорабоғдаги ва Лачин коридоридаги алоқа линиясида 1 960 нафар рус тинчликпарвари жойлаштирилиши эътироф этилди.

Аввалроқ Россия ҳарбийлари ва техникаси ортилган самолётлар минтақага учиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев душанба куни кечқурун баёнотга имзо чекишдан олдин Владимир Путин билан видеоалоқа орқали суҳбатда «бугунги баёнот бандларидан бири Россия ва Туркиянинг қўшма тинчликпарвар миссияси тўғрисида» эканлигини айтган. Президентлар суҳбатининг матни Озарбайжон президентининг расмий сайтида эълон қилинди. Путин Алиев билан мулоқотда унинг сўзларини рад этмаган, аммо Кремль сайтида чоп этилган ҳужжатда туркиялик тинчликпарвар кучлар ҳақида ҳеч нима дейилмади.

Сешанба куни Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков туркиялик тинчликпарвар кучлар Россия билан бирга Қорабоғда жойлаштирилиши тўғрисидаги саволга салбий жавоб берди. Аммо у уч мамлакат раҳбарлари Қорабоғ ташқарисида Туркия иштирокида кузатув марказини ташкил этиш масаласини муҳокама қилишганини тасдиқлади. Песковнинг сўзларига кўра, бундай марказ тафсилотлари алоҳида келишувда белгиланиши керак.

Эълон қилинган баёнотда «Келишув шартлари можаро иштирокчилари томонидан бажарилиши устидан назорат самарадорлигини ошириш мақсадида сулҳни назорат қилиш учун тинчликпарварлик маркази ташкил этилади» дейилади. Ҳужжатда Туркия бевосита тилга олинмади.

Тоғли Қорабоғ можаросида Туркия Озарбайжонни қўлламоқда. Анқара Боку можарони куч билан ҳал қилиш ҳуқуқига эга, деб ҳисоблайди.

Уч давлат раҳбарлари қўшма баёнот имзолагани ҳақида душанба куни кечқурун – Озарбайжон Тоғли Қорабоғ ва унинг атрофидаги туманларда муваффақиятли илгарилаб бориши ортидан маълум бўлди.

10 ноябрь куни Ереванда эришилган келишувдан норози бир неча минг одам полиция тўсиғини ёриб ўтиб, ҳукумат уйини ишғол қилди ва парламент спикерини дўппослади. Мухолифат бош вазир Никол Пашинян истеъфосини талаб қилмоқда. Пашиняннинг ўзи ҳарбий тўқнашувларни тўхтатишнинг ягона йўли шу эканлиги, мамлакат армияси бу ташаббусни қўллаганини айтди.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Туркия 2500 та аскарини киратади дегандику.Туркия кирмаса Русё хам кирмаслиги керак.Урислар барибир арманларни куллайди.
Кофкозда баланс булиши учун Туркия Азарбайжонга, айнан Корабог худудига аскар киритмокчи

uzbabd
Автор

Туркея хам Корабогда тинчликпарвар кушини киритсин Руслар катори шунда мувозанат булади

ulugbekkhudayarov
Автор

АЗРБАЖОН ЎЗ ЕРЛАРИНИ ХАММАСИНИ ОЛИШ КЕРАК БЎЛМАСА ЯНА УРУШ БЎЛАВЕРАДИ ПУТИН БУРНИНИ ТИҚИБ ХАММА НИ АЛДИДИ ОЛДИН РОССИЯ ЁРДАМИДА АРМАНЛАР ҚОРАБОҒНИ БОСИБ ОЛГАН

utkiraliev
Автор

Озарбайжонни галаба билан табриклаймиз Узбекистон Озарбайжон кардошларгалаба муборак булсин

Эйфель
Автор

30 yil ozarbayjonni duxi yetmadi urushga chunki rossiya armanistoni qolladi lekin pashinyan yevropa bilan yaqinlashmoqchi boldi putin armanistonga nima bolishini korsatdi qorabog boyicha turkiya rossiya maxfiy xujjatlar va keyinchalik aytiladigan operatsiya nomi chiqadi E.ESANBOYEV

jahonrahimjonov
Автор

Шу Бир нарсага тушунмадим Корабог туликлигича утдими ? Ёки Кисман утдими?

РасулхонРасулхон-чч
Автор

Корабог энди Россияга карашли эмиш шу тугрими?

СофияСофия-шэ
Автор

Яна кайта-кайта айтаман турк харомилар к.к эмас улардан тарихда яхшилик чикмаган улар пул у.н америкадвй узини хам сотадиган халк.Европа дурак эмас 50-йилдан берин туркияни евросоюзга кушмаганини сабаби жуда куп.Агар турклар яхши булганида эди 80-фоиз халкимиз Россия эмас туркия борарди.Туркларни ён кушнилари хам дуст эмас уларга.Бизга хам улар дустлик килгани ёк.

ПопутисВами
Автор

Азизларим оллох юлида йордам килингла онам балнсада апараста килдиришга пулим йетмаяпти оллох рози булсин 4276 4000 3346 9710 Сбербанк🙏🙏🙏😭😭😭😭

МАВЧУДА-тн
Автор

Bul jerde jane rossiya jendi. Putinge qoyil qaliwdan basqa ilaj joq

zarimbetovzarimbetov