Бақиъ қабристони Мадинаи мунавварада жойлашган катта қабристон бўлиб, у ерга минглаб саҳобий, тобеий ва авлиёлар дафн этилган. У Масжиди Набавийнинг қибла томонида жойлашган.
Дастлаб Масжиди Набавий билан Бақиъ қабристони ўртасида ҳеч қандай тўсиқ бўлмаган. У ерга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўққизта аёллари, яъни мўминларнинг оналари дафн этилганлар.
Шунингдек, бу ерда Расулуллоҳнинг қизлари Фотима, Руқайя, Зайнаб, Умму Кулсум розияллоҳу анҳолар, ўғиллари Иброҳим, куёвлари улуғ саҳобий Усмон ибн Аффон, набиралари Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумлар дафн этилганлар.