ASSALOMU alaykum Raxmatullo aka ALLOHIM sizdan rozi bòlsin. Iloxim sizlardek yaxshi insonlar kòpaysin va saxiy insonlardan ALLOHIM rozi BÒLSIN.Amin.🤲🏼🤲🏼🤲🏼🤲🏼
Кун иссиқ бўлгани билан, ичкари муздай. Ҳаво айлантиргич ишлаб турарди.
Бўш ўриндиқларнинг бирига жойлашиб олгач, серсавол ўғлим билан ташқарида липиллаб ўтаётган манзараларни томоша қила бошладик.
-Бу Лени. Кейин Таё га ҳам чиқамиза, ойи?
-Хўп.
Таё- ҳаворанг автобус. Яна Гани, Роги ҳам бор. Кореянинг автобуслар хақидаги мультфильмини яхши кўрадиган ўғлим Туркияга келганимизда ранг-баранг...автобусларга бошлашига кўникиб кетганман.
- Ана Нури қаранг! Такси у. Патни ҳам кўрдим. Полиция машинаси. Ураааа, яшасин! Ана, Харт, Шайн, Спиди ...
-Сиз ҳам кўряпсизми? Уларга қўлингизни силкитиб қўйинг!
Боламни талабларини бажариб завқланиб кетаётгандим. Ногаҳон битта олд ўриндиқда ўтирган она-боланинг суҳбати қулогимга чалиниб қолди. Аниқроги ўзим истамаган холда уларни эшитишга мажбур бўлдим.
- Ойижон ўша кўйлакни олиб бера қолинг. Битта янги кияй. Ўртоқларимнинг янги кўйлаклари кўўп.
Туркчада бижиллаб, ялинаётган қизалоқ ўглимдан сал каттароқ кўринди.
- Хоп, хоп -дедимку. Бас қилгин, энди қизим.
Ўзи мендан кичик, аммо сочида бирортаям қораси қолмаган, қадди етмиш яшар кампирлардай букчайиб қолган озғингина она боласининг ялинчоқ нолаларига аранг чидаб, уни секинроқ гапиришга ундарди:
- Мен уялиб кетяпман. Атрофдагилар эшитяпти. Пулим бўлса олиб бераман деяпманку!
Қизча эса эшитгиси ҳам келмай, бадтар ялинишга тушди:
- Илтимос олиб беринг. Ахир Янги йилда сўрасам, Хайитга олиб бераман, дегандингизку. Нечта хайит ўтиб кетди. Хозир санай; бир, икки, уч, тўрт, яқинда бешинчиси келади. Сизни халиям пулингиз йўқ! Дадам ўлмаганида аллақачон олиб берган бўларди.
Она-боланинг эгнига қарадим. Нихоятда хароб эди. Демак, ростдан аёлнинг пули йўқ. Қизча эса жудаям янги кўйлак кийгиси келаётганди.
- Майли, қизим. Хали Хайитгача анча бор. Бир амалларман. Сен менданмас, Худодан сўра!
-Худодан миллиард марта сўраяпман ойижон. Аммо мени эшитмаяпдику. Биласизми, нима деб сўрайман. Аллохим биласанми, ойим эртадан кечгача ишлаб зўрға нонга пул топади. У пуллардан кўйлак олдирсам, эгизак укаларим оч қолишади. Битта янги кўйлакчага етадиган алохида пул берииб тургин...-дейман.
Аёл қизининг бошини силар экан, теграсида ачиниш билан бақрайиб турган уч-тўртта кўзга қарай олмай йиғлаб юборди.
Автобус охирги бекатда тўхтади. Она-бола ҳам ҳамма қатори ўрниларидан туриб, тушишга чоғланишди. Атрофга алангладим. Мен ҳам Темурни кўтариб ортларидан эргашдим. Ниятим сал панароққа боргач, аёлни хамиятига тегмай ўша янги кўйлакчага етадиган пулни бериш ва яна шу автобусда орқага қайтиш эди.
Одамлар гавжум жойдан ўтиб, бекатдан анча узоқлашишгач, етиб бориб саломлашдим. Аммо мақсадимни англатишга улгурмадим. Қаердандир пайдо бўлиб қолган ўрта ёшлардаги бир киши гапимизни бўлиб қизалоққа айёрона илжайди:
Юсуф кулимсираб бекатда тўхтаб турган бояги автобус томон ишора қилди:
-Мен сизлар хозиргина тушган автобус хайдовчисиман. Биласанми бугун қанақа кун?
-Йўқ, -деди қизча онасининг этагига яширинар экан.
Ўзини Юсуф деб таништирган хайдовчи
телефонига бир назар ташлаб, муҳим нарсани ўқиб бераётгандай овозига расмий тус берди:
- Давлат рақами....бўлган автобусда. Бугун бир миллионинчи йўловчи ютуқли чиптаси ўйналди.
Сўнг қизалоқнинг пойига тиз чўкиб кўзларига тикилди.
- Ва сен шу ютуқли чипта соҳибига айландинг қизим.
Қизча бир муддат хеч нарсага тушунмай анграйиб қолди. Сўнг хурсанд бўлиб қарсак чалди. Бир неча дақиқадан кейин эса тарвузи қўлтиғидан тушгандай бўшашиб қолди:
-Адашдингиз амаки. Мен хали богча ёшидаман. Чиптам йўқ.
Давоми бор
imranuz
Йўл юрарди Донишманд тинмай,
Бир қишлоқда бир дам тўхтади.
Савол берди қишлоқнинг аҳли:
Ўзи эмас болам есин дер,
Ширин болам ОНАМ десин дер.
Кўникади шарт қўйса ТАҚДИР,
Бундай ЗОТ ким, АЁЛдир ахир.
Эркаксизми АЁЛни дерсиз,
АЁЛ менинг бир ёрим дерсиз.
Онам АЁЛ, Аёлим АЁЛ,
Опа -сингил, жигарим АЁЛ.
Ўзбек аёли иболари бор,
Бошда рўмол, Зеболари бор.
Сўзим бисёр АЁЛ васлига,
Сўзим ожиз, АЁЛ наслига.
Деди, шундай сўзлар ДОНИШМАНД!
Қишлоқ аҳлин қамради ҲАЙРАТ!!!
Наҳот АЁЛ, шундай УЛУҒ ЗОТ,
АЁЛларнинг бори ўзи БАХТ...!!!
imranuz
Азизлар 16 чи 17 чи июль Тошкентда, 18 чи Фаргонада Хинд шифокорлари куриги ташкил этганмиз курик бепул мурожат учун
Истора +998 97 748 55 44
Мадина+998 99 807 55 44
MeD HeLp InDia
imranuz
Ассалому алайкум Рахматило ака яхшимисиз хонадонлар тинчми чарчамай ишлаб юрибсизми барча беморлар дардига оллохим шифо берсин
Алибобоалижон-зч
ИБРАТ
(У АЁЛ ЭНГ САХОВАТЛИНГИЗ ЭКАН)
Қози Абу Абдуллоҳ Воқидий қуйидаги воқеани ҳикоя қилади:
Мен Яҳё ибн Холид Бармакий замонида (Ҳорун ар Рашид вазирларидан бири) ҳайит арафасида иқтисодий қийин аҳволга тушиб қолдим. Уйдагилардан бири "ҳайит келиб қолди, уйда ҳеч нарса йўқ" деди. Тожирлардан бир дўстимга бориб, қарзга эҳтиёжим борлигини айтдим. Муҳри бузилмаган, ичида 1200 дирҳам пули бор халтани чиқариб берди. Олиб уйга қайтдим. Кириб ўтиргач, биров чақирди. Қарасам, пайғамбар авлодидан бўлган бир дўстим турибди. Қийин аҳволга тушиб қолганидан, қарзга эҳтиёжи борлигидан гап очди. Уйга кириб, аёлимга маслаҳат солдим. "Нима қилмоқчисиз?" деди. "Ярмини берсамми деб турибман" дедим. "Бўлмапти. Бозорда юрувчи одам сизга 1200 беради-ю, остонангизга пайғамбар алайҳиссаломга қариндош бўлган киши келса, ўша бозорчи берганнинг ярмини берасизми?! Ҳеч ҳам ярашмайди. Ҳаммасини беринг" деди у.
Халтанинг муҳрини бузмай, ҳаммасини олиб чиқиб бердим.
Бироз муддат ўтгач, яна биров чақирди. Чиқсам, бозорчи дўстим турибди.
Бозорчи дўстим ўша ҳошимий - пайғамбарзода дўстимнинг ҳам дўсти эди. Ўша куни у ҳам ҳошимий дўстимга қарз сўраб борибди. Ҳошимий дўстим халта муҳрини бузмай чиқариб берибди. Қараса, ўзининг менга берган халтаси. Дарров менинг олдимга келибди.
Биз шундай ҳолда экан, Яҳё Бармакий томонидан чопар келиб қолди. Мен унинг ҳузурига етиб бордим . "Мен амирул мўъминин билан баъзи муҳим ишларда машғул бўлиб, чопарим сизлардан кечикиб қолди" деди волий.
Унга бўлган воқеани сўзлаб бердим.
Шунда у ҳузуридаги хизматчига: "Эй Фалончи, анави динорларни олиб кел" деди.
Хизматчи 10 000 динор солинган халтани келтирди.
Яҳё ибн Холид халтани менга берар экан, шундай деди:
"Икки минги сизга, икки минги дўстингизга, икки минги ҳошимийга. Тўрт минги эса, аёлингизга. Чунки у энг саховатлингиз экан"!
EdaYıldız-iz
ҲАЁТНИ СЕВИНГ....
Ҳаёт жуда қисқа!.. Шундай экан, КЎНГИЛда адоватни, нафратни ундириш ёки хафа бўлиш, кек сақлаш, бир-биримизга озор бериш, гина-кудурат қилиш нечун керак?!
Ҳаётни севинг. Умримиз лаҳзалардан иборат. Сизга яхши муносабатда бӯлганларни севинг, ардоқланг, ноҳақларни эса кечиринг. Сизни хафа қилганларни унутинг ва ҳамма нарса тасодифан содир бӯлмаслигига ишонинг...
imranuz
АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ ОБУНАЧИЛАР.ИМРОН УЗ КАНАЛИГА ГАП ЙУК ХОРМАНГЛАР ОЛЛОХИМ КУЧ КУВВАТ БЕРСИН