filmov
tv
Соқолим бетартиб ўсади, ота-онам олиб ташла дейишмоқда, нима қилай? | Шайх Усмон ал-Хомис
![preview_player](https://i.ytimg.com/vi/GY-EJTlUBW4/sddefault.jpg)
Показать описание
Ҳанафий мазҳабида ҳам бошқа мазҳабларда ҳам соқол қўйиш вожиб! Ота-она соқолни қиришга буюрса уларга бунда итоат қилинмайди. Чунки соқолни қириш ижмога кўра ҳаромдир, шундай экан Холиққа маъсият ишларида махлуққа итоат қилинмайди. Соқолни суннат деганлар эса уни ҳукм тариқасида эмас, балки истилоҳий маънода Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам қилган ишларга нисбатан айтишган, лекин ҳукмда эса барча мазҳабларда унинг вожиб эканлиги маълум ва маъруф.
Саҳобалар ва фуқаҳолар иттифоқи билан сақолни қириб олишлик ҳаром. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам соқол қўйишни: «Лекин, Раббим менга мўйлабни қиртичлаб, соқолни қўйишимга буюрди», деб айтганлар. (Ибн Саъд, «Табақотул кубро»).
- Кимки билиб туриб соқолини қириб олса фосиқ бўлади, чунки вожибни тарк қилган бўлади, магар мажбурланган мустасно. Билмасдан қилганга бу каби ҳукмларда узр берилади, хусусан бугунги кунда буни эътиборга олиш керак.
- Ибн Ҳазм ва бошқалар эркак киши соқол қўйишни «фарз», деб, яна баъзилар «вожиб», деган лафзлар билан ижмоъни нақл қилганлар.
- Шунингдек соқолни қириб мўйлабни қўйиб юриш ғайридинларга ўхшашликдир: «Мушрикларга хилоф қилиб мўйлабни қисқартириб, соқолни қўйиб юринглар». (Бухорий, Муслим). Бошқа ривоятда: «Мажусийларга хилоф қилиб», дейилган. Соқолни қириб, мўйлаб қўйган мажусийларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қарашдан ор қилгани ривоят қилинади.
- Эркак киши соқол қўйиб юриши вожиблиги ҳақида Тўрт мазҳабнинг қавли ҳам шу. Фақатгина Ҳанафий мазҳабида Ибн Умарнинг амалига кўра соқолни бир тутамгача (таҳминан 10-15 смдан узунроқ қисмини) қисқартириш ҳақида қавл бор.
Бироқ, ҳадисда соқолни қўйиб юринглар, деб мутлоқ буйруқ келган: демак соқолни борича қўйишликка амр қилинган. Саҳобанинг қавли ё амалини ҳужжат деб билганлар ҳам, далилга хилоф чиқмаслигини шарт қилган, шунинг учун усулийлар соқолни борича қўйиб юришни, рожиҳ кўрган. Шу билан бирга бир қабза қилиб юрганларни гуноҳ иш қиляпти дейилмаган. Негаки бир қабза қўйишлик борасида салафларда ҳам жоиз кўрилган ихтилоф бор (хилафун соиғ).
- Мўйлабни қисқартириб юришни Имом Нававий: мандуб, деб ижмоъни нақл қилган. Ибн Муфлиҳ эса Ибн Ҳазмдан: вожиб, деган ижмоъни нақл қилган, лекин «Муҳалла»да бу гап топилмаган.
- Соқолни парваришлаш, текислаб тараб, хушбўйликлар суртиб юриш суннатдир. Ва у эркак кишининг ружулати, ҳайбати ва зийнатидир.
Валлоҳу аълам

Комментарии