ЧИРОҚЧИДА 18 МИНГ ЙИЛЛИК ТАРИХГА ЭГА ТАРИХИЙ ОБИДА БОРЛИГИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ???

preview_player
Показать описание
Aфсоналар қаерларга етаклайди. Aмир Темур ғорига экспедиция

Навқирон Темур ҳақидаги афсонада айтилишича, у буюк саркарда бўлишидан олдин Чироқчи туманининг ҳозирги Тарағай қишлоғидан ўтган Ҳисор тоғ тизмалари бағрида жойлашган ғорларнинг биридан ҳарбий истеҳком сифатида фойдаланган. Мазкур ғор француз сайёҳлари томонидан аниқланган.

Бундан ташқари ушбу ғор яқинида саркарда Амир Темур илк фармонини амир қилган манзил ҳам француз сайёҳлари томонидан топилган ва ҳозирда Фармонтоши деб аталади.

Якшанба дам олиш кунидан унумли фойдаланишни мақсад қилган бир гуруҳ илм аҳли, фан номзоди ва профессорлар Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев ҳамроҳлигида Темур ғорига экспедицияни амалга оширишди.

Сийпантош қоятош расмлари

Ўрта Осиё халқлари томонидан яратилган маданий мерос намуналари орасида қоятошлардаги расмлар энг қимматли манбалар ҳисобланиб, улар тошга ёзилган тарихий санъат асарларидир. Бугунги кунда Марказий Осиё минтақасида 1300 дан зиёд қоятош суратларининг манзиллари аниқланган ва ҳисобга олинган. Уларнинг 250 га яқини Ўзбекистонда жойлашган. Лекин шундай бўлсада, Марказий Осиёда топилган қоятош суратлари ичида Сийпантош ёдгорлиги энг қадимийлиги ҳамда ўзига хос тарзда ҳаётий ишланганлиги билан алоҳида эътибор ва эътирофга лойиқ бўлмоқда.

Куни кеча ўтгазилган экспедиция аъзоларининг таъкидлашича мазкур тарихий ёдгорлик қарийиб 18 минг йиллик тарихга эга. Биласизми Испаниянинг Ласко ғоридан топилган қоятош тасвирлари дунёда энг қадимий ёдгорликлардан бири ҳисобланса, Сийпантош ёдгорлиги дунёнинг иккинчи қадимий мозийдан садо бергувчи обидасидир.

Каналга уланиш👇👇👇
Рекомендации по теме