Президентга мурожаат: Ўз уйига киритилмаётган оила

preview_player
Показать описание
Таҳририятимизга фуқаро Фотима Қувонова мурожаат билан келди. Унинг айтишича, турмуш ўртоғи билан ҳалол меҳнатлари эвазига Термиз шаҳри “Дарё порти” ҳудудидаги кўп қаватли уйлардан хонадон сотиб олишган.

Сўнгра эру-хотин вазият тақозоси билан Россия давлатига ишлаш учун жўнаб кетишади. Орадан кўп йиллар ўтгач, Термизга, ўз уйларига қайтиб келишса, сотиб олган уйларида бошқа оила яшаётганини кўришади. Мутасаддилар уйни эгасиз, деб расмийлаштиришган ва бошқа оилага сотиб юборишган.

Барча ҳужжатлар қалбакилаштирилиб, ҳаттоки Фотима опанинг турмуш ўртоғи (марҳум) уй сотганлиги ҳақида розилик хатини ҳам сохталаштиришган. Табиийки опа ва унинг турмуш ўртоғи жуда кўп тегишли идораларга арз қилишади. Уларнинг қўлидаги уйнинг асл ҳужжатлари ҳам иш бермайди.

Ҳалол топган уйини бегоналарга ҳеч нарса эвазига олдириб қўйган уй эгаси, Фотима опанинг турмуш ўртоғи юрак ҳуружидан вафот этади. Энг ачинарлиси, сохта ҳужжатлар орқали иш кўрганлар орасида ҳуқуқ-тартибот органлари, суд тизими ходимлари ҳам борлигидир.

Фотима опа “ўз уйимда бегонаман”, дея бугун Сурхон кўчаларида ҳақиқат изламоқда. Шу боисдан, охирги нажот сифатида Фотима Қурбонова Президентимизга мурожаат йўллади.
Рекомендации по теме