Кириш имтиҳонлари онлайн бўлмайди – ДТМ

preview_player
Показать описание
"Ахборот 24" кўрсатуви
"Ўзбекистон 24" телеканали
Давлат тест маркази бу йилги кириш имтиҳонлари онлайн ўтказилиши тўғрисида тарқалган хабарлар юзасидан муносабат билдирди.
«Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4319-сон «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ҳамда тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади.
Ҳозирги кунда Давлат тест маркази томонидан тест синовларини ҳар йилги шаклда, катта сиғимли биноларда, санитария-гигиена талабларига риоя этилган ҳолда ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Шуни маълум қиламизки, давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларини ўтказиш тартиби ўзгармаган», дейилади ДТМ расмий баёнотида.
Бундан олдинроқ, АОКАда Ўзбекистонда қайтадан карантин жорий этилиши тўғрисидаги қарор юзасидан ўтказилган матбуот анжуманидан кейин турли манбаларда давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари онлайн бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Бу йил кириш имтиҳонлари 1 августдан бошланиши режалаштирилган. Аммо вазиятга қараб бу муддат кечиктирилиши ҳам мумкин.
Тест синовлари бир кунда икки сменада ўтказилади.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Пул тулови юк килинсин абутуринтларга давлат шунданам фойдаланмокчи бу нохаклик

Behruz-ijyt
Автор

Нега энди имтихонларга оз вакт колганда ижодий урнига тест топширилади дийилмокда кайси беуйлов калладан чикти бу

zokirovamuattar
Автор

сокка билан еки котталарни болалари толька бужит колганлар сокка бн контракт всее 🙂🙂

elbektursunov