filmov
tv
Ўзбекистон, инсон ҳуқуқлари: Мамлакатда диний эркинлик яхшилангангани ростми? - BBC Uzbek
![preview_player](https://i.ytimg.com/vi/PihNlBQtR88/sddefault.jpg)
Показать описание
АҚШнинг Халқаро диний эркинликлар бўйича комиссиясининг янги ҳисоботида 2019 йил давомида Ўзбекистонда диний эркинлик билан боғлиқ вазият анчайин яхшилангани эътироф этилган ва мамлакат илк бор диний эркинликлар поймол этилаётган давлатлар рўйхатидан чиқарилган.
Комиссия ҳукуматнинг ҳуқуқни муҳофаза этиш органларига диндорларни таҳқирлашни тақиқлагани, ўтган йилнинг август ойида машҳур Жаслиқ қамоқхонасининг ёпилгани ҳамда президент Мирзиёев даврида рўйхатдан ўтмай фаолият юритаётган диний жамоаларга нисбатан рейдлар уюштиришга чек қўйилганини ижобий ўзгаришлар ўлароқ баҳолаган.
Вазият яхшиланган, аммо…
Бироқ комиссия Ўзбекистонда диний эркинликни таъминлаш йўлида ҳали муаммолар мавжудлигини ҳам таъкидлаган.
Ўтган йили Тошкентдаги Малика бозорида 100 дан ортиқ эркакнинг соқоли мажбуран қиртишлаб ташлангани, расмийлар томонидан қиз-аёлларнинг ҳижобда юришига рўйхушлик берилмаслиги ҳолатлари, шунингдек, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг ўтган йили рўмол юзасидан айтган гаплари комиссия томонидан салбий ўзгаришлар сифатида кўрилган.
Бундан ташқари комиссия диний экстремизм кенг авж олиб кетишидан қўрқув остида ҳукумат мусулмонларга кенг диний эркинликлар беришдан тийилаётганини ҳам билдирган.
Ҳисоботда ўтган йили ҳижобини ечиш талабини рад этгани ортидан Халқаро Ислом Академиясидан ҳайдалган Лузиа Мўминжонова можароси ҳамда ҳукумат томонидан ҳаж ва умра зиёратларини амалга ошириш ниятидаги инсонлар сонига чекловлар қўйилаётгани ҳам тилга олинган.
АҚШнинг Халқаро диний эркинликлар бўйича комиссияси 2005 йилдан буён Ўзбекистонни диний эркинликлар поймол этилаётган мамлакатлар қаторига қўшиб келар эди.
Эндиликда, комиссия АҚШнинг халқаро муносабатларини олиб боришга масъул бўлган Давлат Департаментига Ўзбекистонни “қора рўйхат”дан чиқариб, “алоҳида кузатув остидаги давлатлар” қаторига қўшишни тавсия қилмоқда.
Ушбу комиссия дунёдаги диний эркинликлар билан боғлиқ вазиятни кузатиб борувчи маслаҳат агентлиги бўлиб, у АҚШ президенти ва Конгрессига бу борада ўз тавсияларини киритиб боради.
Комиссия ҳисоботида мусулмонлардан ташқари бошқа динларга эътиқод қилувчи инсонлар дуч келаётган муаммолар ҳам эслатиб ўтилади.
Ҳисоботдаги рақамларга назар ташланса, Ўзбекистон аҳолисининг 93-94 фоизи Ислом динига эътиқод қилиб, уларнинг бир фоизга яқини ўзини шиа мусулмонлари ҳисоблайди.
Ҳисобот муаллифлари аҳолининг 3.5 фоизга яқини проваслав насронийлари бўлса, қолган 3 фоиз қатлам атеистлар, баҳайлар, буддавийлар, католиклар, Яҳова шоҳидлари, яҳудийлар ва протестантлар эканини айтади.
Ҳисоботда католиклар, Яҳова шоҳидлари ва протестантлар каби диний озчилик вакиллари ўз жамоаларини расман рўйхатдан ўтказишда қийинчиликларга дуч келаётгани таъкидланади.
Карантинда инсон ҳуқуқлари топталмоқдами?
Сўнгги кунларда хорижда Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятга доир бир неча хабарлар чиққан.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи Amnesty International ташкилоти Марказий Осиёда жорий этилган карантин чораларини шундай баҳолаган:
“Коронавирус пандемияси давом этар экан, минтақадаги кўплаб давлатлар аҳоли саломатлигини ҳимоя қилишдан кўра, норозилик кайфиятини бостиришга кўпроқ қизиқаётган кўринади”.
Бу хабарда Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари қаторида Ўзбекистонда ҳам одамларнинг ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқи поймол этилаётгани айтилади.
Хусусан, Ўзбекистон “ёлғон хабар тарқатиш” важи билан ўз фуқароларини катта миқдорда жарималарга тортаётгани ва бунинг ортидан ахборот тарқатишга интилаётган журналистлар ҳам босим остида қолаётгани алоҳида таъкидланади.
Инсон ҳуқуқлари муҳофазаси билан шуғулланувчи бошқа бир ташкилот – Human Rights Watch ҳам 23 апрель куни ўхшаш хавотирларни билдирган эди.
Ташкилот Қозоғистон ва Қирғизистон билан бир қаторда Ўзбекистонни ҳам “ёлғон хабар тарқатди” айби остида маъмурий ва жиноий ишлар очганликда, жумладан, касалхоналарда ҳимоя воситалари етарли эмаслиги ҳақида хабар тарқатган шифокорларни босим остига олишда айблаб чиққан.
17 март куни Ички ишлар вазирлиги “ижтимоий тармоқларда мамлакатдаги вазият ҳақида сохта хабарлар тарқатган” 13 фуқаро аниқлангани, уларнинг 4 нафарига нисбатан қонуний чора кўрилишини хабар қилган эди.
Human Rights Watch хабарида, шунингдек, коронавирусга чалиниб, даволанаётган ва 14 кунлик карантинда ўтирган фуқароларнинг мобил телефон ва ноутбуклари олиб қўйилаётгани, бу эса ахборотдан эркин фойдаланиш ҳуқуқи бузилишининг яна бир кўриниши экани айтилади.
BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda

Комментарии