Бобур ноласи Комилжон Мирашуров ижросида жонли ижро

preview_player
Показать описание
#komiljonmirashurov #lazizxonubaydullaev #Jonliijro
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Комилжон яшанг омад Кодир акани хурмат килган Водий Элига катта Рахмат Тожикистон Нов

Азамат-жв
Автор

Омад сизга фармон кургон Гайратжон хонадонидан сизларга салом

АхрорНурматов-ьт
Автор

Мирза Бобурман матни.
Қодир Дехқон шеъри. Қодиржон Мирашуров кӯшиги.
Ўз юртин тарк этиб Ҳиндга юзланган,  
Баҳори бемаврид сўниб кузланган,  
Ҳешлардан алданиб роса тузланган — 
Мирза Бобурман.
Оғуни алмашиб қанду асалга,
Охир таслим бўлиб тақдир азалга,  
Дардларини тўккан шеъру ғазалга, — 
Мирза Бобурман.
Шохлик қолган экан бобомдан мерос,  
Не қилсам қилдимки Темурийга хос,  
Қўлида ўйнатган қилич, қалам, соз — 
Мирза Бобурман.
Деҳқон ўғли бўлиб туғилмадим мен,  
Бўғилсам, юртимда бўғилмадим мен,  
Саодат нурида йўғрилмадим мен — 
Мирза Бобурман.
Самарқанд ҳолини сўролмай кетган,  
Юртига юзини буролмай кетган,
Устоз Алишерни кўролмай кетган — 
Мирза Бобурман.
Бир тилим қовунга ташна жон берган,  
Ватан ҳавосига кўксини керган,  
Мусофир юртларда ризқини терган
Мирза Бобурман.
Уруғ-аждодидан қалтис еган панд.
Падар бузрукворим ютди-ку Шаҳанд,  
Орзу-армонида қолган Самарқанд 
Мирза Бобурман.
Куйлаган Фарғона вилоятим деб,
Йўл босган Шош томон ҳимоятим деб,  
Тузиклар туздирган ҳикоятим деб — 
Мирза Бобурман.
Елдиримдек ўтган кўҳна Ҳиротдан,
Гоҳо таскин топган қирғин-баротдан,  
Йўлбарсдек сакраган не филсиротдан — 
Мирза Бобурман.
Ёзмишман кўнглимни таҳ-батаҳ қон деб,  
Элимда гадолик қилардим жон деб,
Буюк Ҳинд сигинган шоҳи султон деб, — 
Мирза Бобурман.

LazizxonUbaydullaev