filmov
tv
Шерзод Шерматов: “Ўзбекистон айни пайтда 80-йиллардаги Кореянинг аҳволида”
![preview_player](https://i.ytimg.com/vi/PA4v3OPcXFs/maxresdefault.jpg)
Показать описание
3 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш. Шерматов иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”ни тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5712-сонли Фармони мазмун-моҳияти ва унинг ижроси мавзуида брифинг бўлиб ўтди.
Қабул қилинган Концепция халқ таълими тизимини узоқ муддатли ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб берди, жумладан:
1) 2030 йилга келиб Ўзбекистон Республикасининг PISA (The Programme
for International Student Assessment) Халқаро миқёсда ўқувчиларни баҳолаш дастури рейтинги бўйича жаҳоннинг биринчи 30 та илғор мамлакати қаторига киришига эришиш;
2) узлуксиз таълим тизими мазмунини сифат жиҳатидан янгилаш, шунингдек, профессионал кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
3) ўқитиш методикасини такомиллаштириш, таълим-тарбия жараёнига индивидуаллаштириш тамойилларини босқичма-босқич татбиқ этиш;
4) халқ таълими соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда инновацион лойиҳаларни жорий қилиш;
5) халқ таълими муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва бюджетдан маблағ билан таъминлашнинг самарадорлигини ошириш;
6) ёшларни тарбиялаш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашда мактабдан ташқари таълимнинг замонавий усуллари ва йўналишларини жорий этиш;
7) давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш ҳисобига давлат таълим тизимида рақобат муҳитини кенгайтириш;
8) ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббусни амалиётга татбиқ қилиш;
9) халқ таълими тизимида фаолият кўрсатишнинг жозибадорлигини ошириш мақсадида умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ҳамда ижтимоий ҳимоя қилиш даражасини босқичма-босқич ошириб бориш.
Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш юқорида кўрсатилган йўналишлар бўйича 48 та мақсадли кўрсаткичга эришиш билан асосланади.

Комментарии