ЧИРОҚЧИ: СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ТИК ОЁҚДА ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИГА ЕЧИМ ИЗЛАДИ

preview_player
Показать описание
«Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир», «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак», «Халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак». Президент Шавкат Мирзиёевнинг эл-юртимиз қалби ва онгидан чуқур жой олган бу сўзлари бугун мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган туб ўзгариш ва ислоҳотларни ҳаракатлантирувчи қудратли кучга, таъбир жоиз бўлса, уларнинг ғоявий ўзагига айланди.

Халқимизнинг ҳаётий талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш, одамларимизни рози қилиш йўлидаги залворли ишлар айнан ана шундай эзгу ва ҳаётбахш ғоялар асосида олиб борилиб, тобора янги маъно ва мазмун билан бойиб бормоқда.

Шу маънода Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураев бошчилигида сектор раҳбарлари туманнинг Амир Темур хиёбонида ноанъанавий тарзда халқ билан мулоқот қилиб уларнинг дарду-ташвишларига қулоқ тутишди. Сектор раҳбарлари тик оёқда муаммоларига ечим излаб келган ҳар бир фуқаро билан юзма-юз суҳбатлашиб уларнинг муаммоларига ечим излади.

“Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”. Президентимиз томонидан илгари сурилган ва бугун ҳаётимиздан тобора чуқурроқ ўрин олаётган ушбу тамойил юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига замин яратмоқда.
Рекомендации по теме