filmov
tv
Ўзбекистон: Мирзиёев Толибонни гапга кўндира оладими?

Показать описание
Сиз нима деб ўйлайсиз? Фикрларингизни ёзиб қолдиринг. Видеони улашинг. Айрим минтақавий таҳлилчиларга кўра, жўғрофий жойлашуви, янги президентининг очиқлик сиёсати ва бой исломий ўтмиши назарда тутилса, Ўзбекистон, амалга ошган тақдирда, ҳатто АҚШ ва Толибон ўртасидаги тинчлик музокараларига ҳам мезбонлик қилиш потенциалига эга давлат бўлади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги шу ҳафта душанба куни кутилмаганда махсус баёнот билан чиққан, Афғонистон ҳукумати ва Толибон ҳаракатига яна бир бор ўз ҳудудларида юзма-юз музокаралар олиб боришни таклиф қилганди.
Афғонистон Толибон ҳаракати қарийб 20 йил, деганда илк бор ўтган ҳафта Афғонистон ҳукуматининг таклифига кўнган, аммо расмий Кобул эълон қилганидек бир ҳафта эмас, Рамазон ойининг сўнгги уч кунида оташкесинга амал қилишга рози бўлган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг баёноти ана шу тарихий оташкесиндан уч кун ўтиб эълон қилинган, унда мезбонлик таклифидан ташқари, расмий Тошкентнинг оташкесин жараёнининг давомий бўлишига оид умидлари ҳам ўрин олганди.
Орада айни шу мазмундаги истак афғон ҳукуматининг ўзи томонидан ҳам изҳор этилган, аммо Афғонистон Толибон ҳаракати ўзларининг фақат ана шу уч кунлик оташкесин билан кифояланишларини айтиб, рад жавобини берганди.
Сўнгги янгилик манзарасида шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Афғонистондаги муваққат оташкесин битимига расман муносабатини билдирган илк ва ҳозирча ягона Марказий Осиё давлати ҳам бўлади.
Янги президенти Шавкат Мирзиёев бошчилиги остида Ўзбекистон яқинда афғон можаросига тинч йўл билан ечим топиш саъй-ҳаракатларида янги дипломатик воситачи сифатида халқаро саҳнага чиққан.
Афғонистон Толибон ҳаракати вакилларининг иштирокисиз кечган эса-да, расмий Тошкент шу йил бошида Афғонистон масаласига бағишланган олий даражадаги йирик халқаро анжуманга мезбонлик қилган. Шундай экан, янги президенти Шавкат Мирзиёев бошчилиги остида Ўзбекистоннинг яна бир бор дипломатик воситачи бўлиш уринишлари қанчалик иш беради? Россия ва Хитой каби йирик халқаро ўйинчиларнинг деярли бесамар якун топган дипломатик саъй-ҳаракатлари ортидан расмий Тошкент нега ва айнан бугун бу каби ташаббус билан ўртага чиқаётган бўлиши мумкин? Расмий Тошкент билдиришидаги "Толибон билан мулоқот" амалда нимани англатиши мумкин?
Би-би-си Ўзбек Хизмати айни шу саволлар билан Би-би-си Афғон Хизмати муҳаррири Довуд Аъзамийга мурожаат қилди:

Комментарии