Бухоронинг юраги - Арк қўрғони тарихи | Moziyga sayohat

preview_player
Показать описание
"Мозийга саёҳат" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Энг кўҳна маданий мерос обйектларидан бири Арк қалъаси бўлиб, у қадимда Бухоро шаҳрининг маркази ҳисобланган. Бухоро арки милоднинг бошларида қурила бошланиб, XVI асрда Шайбонийлар сулоласи даврида ансамбл ҳолига келган.
Арк қалъасининг барпо этилиши Эрон подшоси ва турк аёлининг фарзанди Сиёвуш номи билан боғлиқдир. Маълумотларда келтирилишича, Сиёвуш Самарқанд подшоси Афросиёбдан енгилгач, шу ерда – Зарафшон дарёсининг қуйи ирмоқларидан бирининг соҳилида тўхтаган ва шаҳарнинг яратилишига асос солган. Сиёвуш Афросиёб томонидан ўлдирилганидан кейин Бухоронинг Шарқ дарвозаси ёнида кўмилган деган ривоятлар бор.
VII асрда Бухоро ҳокими Бидун вайрона ҳолига келган аркни қайта тиклатган. Ўша даврда арк олдида катта майдон – регистон, унинг атрофида савдогар ва зодагонларнинг юзлаб қўрғонлари бўлган. Ҳоким ва унинг қариндошлари қўрғони ёнида асосий шаҳар – шаҳристон жойлашган.
Кўплаб меъморий ёдгорликларни ўзида жамулжам этган кўҳна Арк қалъаси кўп асрлар мобайнида амирликнинг қароргоҳи бўлиб келган. Бу ерда амир, унинг бош вазирлари, ҳарбий бошлиқлар, амирнинг кўп сонли хизматчилари яшаганлар. Арк қалъасида ҳукмдорлар учун сарой, кўринишхона, масжид ва турар-жой бинолари бунёд этилган.
Арк қалъаси баланд мустаҳкам пештоқ билан улуғланган. Регистон майдонининг салобати ҳокимиятнинг буюклигини кўрсатган, уни босиб олиш мумкин эмаслик белгисини билдирган. Унинг деворлари теварагида шаҳристон жойлашган. Шаҳристонни савдо-ҳунармандчилик маскани – работ қуршаб турган.
Арк қалъасида Рудакий, Фирдавсий, Абу Али ибн Сино, Фаробий, Умар Хайём сингари улуғ инсонлар яшаб ижод қилганлар. Арк тўғрисида Абу Али ибн Сино қуйида келтирилган фикрни билдирган: “Мен бу ердаги кутубхонада шундай китобларни топдимки, уларни аввал кўрмаганман ва умримда бошқа кўрмадим ҳам. Мен уларни ўқидим ва шундан кейин ҳар бир олимнинг ўз фани бўйича ўрнини англадим. Менинг олдимда фанларнинг тубидаги шундай эшиклари очилдики, мен уларни тасаввур ҳам қилолмасдим. Аркдаги китобхонанинг кейинги тақдири сир бўлиб қолган. Кутубхона жанглардан бирида талаб кетилган бўлса ажаб эмас”, деган маълумотлар бор.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Мен Азим шахар Бухорои шариф шахрини регистондан.Шахрим билан фахрланаман куриб жуда хам хурсанд булдим Москвадан хам шахарларимга салом

БонуШарипова-ил
Автор

АДРАС КИЙГАНИ КАНЧАЛИК ЧИРОЙЛИ МУРАМ ШАХРАМ БУХОРОЙИ ШАРИФБА СОГИНДИМ ОНАЮЮЮЮ ЮРТИМНИ.💖💖💖💖🙈🙈🙈🙈🤝🤲🤝🤲🤝🤲

NozimaNozimaxon.
Автор

Гид қизимизга катта рахмат, ўзи хам чиройли, гапиришлари хам жуда равон ва чиройли экан, соф замонавий ўзбек тилида гапириш нақадар чиройли, эшитиш эса ёқимли.Ўрни бўлмаса ҳам айтиб ўтай, хусусий телеоадиоканалларимиздаги мухаррир ва бошловчилар, мана замонавий ўзбек тилида гапириш қанақа бўлишини шу қизимиздан ўрганинглар.

asqarbazarav
Автор

Мен бухородан Владивостокда укийман ишлайман она юртим мен тугилганман

СултановХусен
Автор

Buni ruslar buzishgan tillani olib ketgan yana biz rossiyaga kelib ishlayapmiz ajdodlarimiz kim edi biz kim bo'ldik😢

sharofbektohirov
Автор

Оператор гапирадиган аелди эмас курсатилаетган оби даларни курсатиш
Керак опам Насиба Абдуллаевани синглисими жуда ухшар экан
Боболаримиз кишки саройини.
Шуролар генерали М.Фрунзе..бадбохт боибардимон килган.куп обидала вайронага айлантирилган...

isomiddinxojiyev
Автор

БУЮК БОБОЛАРИМ АФРОСИОБ ТУРКНИНГ ВОРИСЛАРИ К, ОРАХОНИЙЛАРСИЗ БУХОРО-
БУХОРО ЭМАС, САМАРК, АНД -САМАРК, АНД ЭМАС, ТУРКИСТОН -
ТУРКИСТОН ЭМАС

historyhistory
Автор

Qirq qiz qudug'i haqida ham tushuncha bering. Amirga buysunmagan qizlar o'sha quduqqa tashlanar ekan.

shoiramansurova
Автор

Afrosiyob - Alp er tunga Attila bilan zamondosh bulgan Turk Hoqon.

Kamtaron
Автор

Йолгон гапиради гап турон туркилар деган атамалар олиб борада

Gkjgdcjjn
Автор

Бухоронинг хамма кадимий жойлар тожик форс тилада номланган 😂 турон булса нимага туркий тилда борорта тарихий обида номи аталмаган бизни туркга чикарманг

Gkjgdcjjn
Автор

Шу арк ни эски холида кайта тикласа биладику маданият вазирлигида пул йукми? Булар булмаса ишлатяптилару бюджет спец счёт пулларини? Тахланса ажойиб туристик марказ буларди!

umidqodirov