Самарқандлик шифокорлар ЎзЛиДепга мажбуран киритилаётганидан шикоят қилди

preview_player
Показать описание
Самарқанд шаҳар тиббиёт муассасалари ходимлари тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеп) га мажбуран аъзо қилинмоқда. Аммо партиянинг Самарқанд бўлими раҳбарияти ва Самарқанд марказий шифохонаси бош врачи бу даъволарни рад этди. ЎзЛиДеп 4 декабрда бўлиб ўтажак сайловда президентликка номзод сифатида мамлакат президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевни кўрсатган.

Озодликка шикоят қилган шаҳардаги тиббиёт муассасаларининг бир-биридан мустақил бир неча ходими иддаосига кўра, октябрь ойи ўрталаридан бошланган аъзоликка киритиш тадбирига Самарқанд шаҳар Тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси бошлиғининг шахсан ўзи раҳбарлик қилмоқда.

Уларга кўра, партияга аъзо бўлиб кирганлардан маошларининг 1 фоизи ЎзЛиДепнинг Самарқанд вилояти Кенгаши ҳисоб рақамига ўтказилаётир.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Хозирги пайтда канчадан канча хамширалар бмтиряпти коллежди амо лекин уларнинг пули йук ишга киришга хозирги пайтда кпнча пул ила оляпти ишга хамшираларни

dilranoranodil