ЎзМУда таҳсил олаётган афғонистонлик талаба Ёзувчилар уюшмаси музейида шеър айтиб берди

preview_player
Показать описание
Музей – тарих кўзгуси. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети "Уч илдиз" ижодий маҳорат мактабида қаламкаш талабалар ижод сирларидан сабоқ оладилар.
Ижодий маҳорат мактабининг навбатдаги амалий машғулоти пойтахт шаҳримиздаги кўркам Адиблар хиёбонида, сўнг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси биноси ертўласида жойлашган кутубхонада давом эттирилди.
Мазкур кутубхона раҳбари Мунира Рамазонова музейнинг ташкил этилишида марҳум ижодкорлар оила-аъзоларининг алоҳида ўрни борлиги ҳақида сўз юритди.
Музейда минглаб экспонатларни сақлайди. У замонавий архитектура ҳамда инновацион технологиялар асосида бунёд этилган. Зал қисми даврларга бўлинган. Унда портретлар, ижтимоий суратлар, китоблар, қўлёзмалар, иқтибослар, газета ва журналлар, Абдулла Қодирий асаридан олинган китоб графика асарлари, Ўзбекистон Қаҳрамонларининг портретлари, тарихий ҳужжатлар, гувоҳнома ва фахрий ёрлиқлар ,ўзбек адиблари ва турли миллат вакиллари билан ўзаро адабий, маънавий алоқалар акс этган фотосуратлар, адабий экспонатлар ўрин олган. Ҳужжатли фильмлар намойиши учун видео проектор ўрнатилган.
Хусусий коллекция базасида 1934 йилда ташкил топган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида фаолият юритган адибларнинг фотосуратлари, адибларнинг ижодий ишлари маълумотлар билан бойитилди. Музейда XX аср ўзбек миллий адабиётига тамал тошини қўйган маърифатпарварлар, жадидчилик ҳаракати бошида турган йирик намояндалар, шўролар даврида ўзбек адабиёти тараққиётига муҳим ҳисса қўшган ва истиқлол даври адабиётининг пешқадам вакиллари ҳақида маълумотлар ҳамда мустақиллик даври ижодкорларининг, Ўзбекистон Қаҳрамонларининг фотосуратлари, Ўзбекистон халқ рассоми Алишер Мирзонинг «Ўтган кунлар» асарида ишлаган китоб графикаси чизмалари, қўлёзмалар, ноёб ва бадиий китоблар жам бўлган.
Музей экспонатлари орасида Парда Турсуннинг «Ўқитувчи» романи борлиги мени мамнун этди. Буни тезда нашриётлар олиб қайтадан лотин графикасида чоп этса, мақсадга мувофиқ бўларди. Чунки бир вақтлари қўлма-қўл ўқилган ушбу китобни бугун китоб расталаридан топиб бўлмайди.
Музейда 1910-1930, 1940-1960, 1970-1990 йилларгача ва мустақиллик йиллари ижодкорларининг суратлари жойлаштирилган. Унинг залига киришингиз билан деворда портретлар, ёрқин, кенг ижодий муҳит акс этган хона эътиборингизни тортади. Экспонатларни томоша қилиш 1910 йиллар жадидчилик ҳаракатидан бошланади. Музейда тўпланган ноёб портретлар ва ижодий фотосуратларнинг моҳияти ғоят катта. Бу намуналар томошабинни ўтмишдаги бадиий маданият билан таништиради.
Талабаларни қизиқтирган саволларига музей раҳбари Мунира Рамазонова атрофлича жавоб қайтариб, батафсил маълумот берди.

Дониш домла
Рекомендации по теме