filmov
tv
ҚАНИ БУНИ ҚАРЗДОРЛАР БИЛСA || QANI BUNI HAMMA QARZDORLAR BILSA
Показать описание
- MUSLIMA SOLIHA -
⛔ Мазкур каналдан нусха кўчиришнинг барча турлари ман қилинади. Видеоларимизни YouTube, Telegram, Instagram ва шу каби бошқа тармоқларга қайта кўчириб қўйишга рухсат йўқ!
Ҳурматли каналимиз аъзолари видеоларни like босиб Telegram, Instagram ва яна бошқа ижтимоий тармоқларда дўстларингизга жўнатишингизда эса ҳеч қандай қаршиликлар йўқ.
Инсон ҳаёти давомида зудлик билан бирор-бир юмуш ёки буюмга тўлов ишларини амалга оширишга ёки саломатлигимизни тиклашга ёки яна бошқа мақсадлар билан атрофидаги кишилардан қарз олишга муҳтож бўлиб туради. Қарз олди-бердиси бугун юзага келган масала эмас, зарурат туғилганда ота-боболаримиз ҳам бир-бирларидан қарз олган ёки берган. Бундай ҳолатнинг кузатилиши ҳам аслида табиийдир.
Муқаддас динимизнинг таълимотида қарз олиш муҳтож бўлганда мубоҳ амалдир. Яъни, қарз олишга муҳтож кишининг ихтиёридаги иш, ҳоҳласа қарз олиб ўзининг ҳожатини кетказиши, ҳоҳласа қарзнинг масъулятидан қўрқиб, сабр билан қарз олмаслиги ҳам мумкин.
Қарз олувчи қарзнинг масъулиятини билган ҳолда тезроқ қайтаришни қасд қилиши лозим бўлади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) “Ким (қарзини) адо қилишни ирода қилиб одамлардан мол олса, Аллоҳ унинг тарафидан адо қилади (тўлаш сабабларини муҳайё қилиб қўяди), ким талофат етказишни ирода қилиб олса, Аллоҳ унга талофат етказади”, – деди. Имом Бухорий ривоят қилган.
Қарз олаётганда “тўғри келса узаман, тўғри келмаса, қарз турар” – деб эмас, балки, албатта, қарзни узиш ниятида бўлиш лозим. Чунки адо этилмаган қарз инсон ҳаётидан файз-барака кўтарилишига, одамларнинг унга нисбатан ишончларини йўқолишига сабаб бўлади. Демак, қарздор киши қарзини имкон қадар тезроқ ва чиройлироқ қилиб узишга ҳаракат қилиши лозим. Қарзини узишга етадиган моли бўла туриб уни эгасига бермай вақтни ўтказиб юриш зулмдир.
Қарз банданинг зиммасидаги банданинг ҳаққидир. Қарздор қарзини ўз вақтида қайтариб, ўзини қарздан озод қилмаса, Аллоҳ таоло унинг тавбаларини қабул қилмайди ва гуноҳларини кечмайди. Қарздорликдан ўзини сақлаб юрган кишилар дунёда файз-барака билан яшайди, охиратда ҳам алоҳида мартабаларга эга бўлади.
Савбон (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) “Бир киши кибр(манманлик)дан, ҳаром молдан ва қарздорликдан иборат уч нарсадан ўзини сақлаган ҳолда вафот қилса, жаннатга киради”, – дедилар. Имом Термизий, имом Ибн Можа ва имом Дорамийлар ривоят қилган.
Пайғамбаримиз(соллаллоҳу алайҳи васаллам) қарздорликдан паноҳ сўраб, Аллоҳ таолога дуо қилганлар. Ҳар-бир банда ҳам қарздорликдан паноҳ сўраши лозим. Қарз оғир юк. Луқмони Ҳаким айтади: “Тошни кўтариб кўрдим, темирни кўтариб кўрдим, аммо қарздек оғир юкни кўрмадим”.
Бир донишманддан пулга муҳтож киши: “Пулга муҳтож бўлиб қолдим кимдан қарз сўрай?”- деб сўрабди. Донишманд унга “Ўзингдан сўра” дея жавоб берган экан. Бу жавоби билан донишманд тежамкор бўл, қаноатли бўл демоқчи эканлигини тушинтирибди. Албатта, оз мол-мулк ҳам тежаб, тадбир билан ишлатилса ортади, кўп мол эса исроф билан тезда йўқ бўлади.
Қарзга муҳтож кишига қарз бериш эса ажру савоби улуғ мустаҳаб амалдир. Мўҳтож кишига қарз бериш, унга раҳм-шафқат қилиш, унинг оғирини енгил қилиб, қалбига хурсанчилик киритиш бўлади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) “Ким бир мусулмоннинг дунёдаги ғамларидан бирини аритса, Аллоҳ унинг Қиёматдаги ғамларидан бирини аритади. Ким қийналиб қолган кишига енгиллик қилса, Аллоҳ дунё-ю охиратда унга енгиллик қилади. Модомики банда биродарининг кўмагида бўлар экан, Аллоҳ унинг кўмакчиси бўлади”, – дедилар. Имом Муслим ривоят қилган.
Қарз бераётган киши дунёда бирор бир моддий манфаатни кутмасдан, балки бир кишининг муҳтожлик пайтида унга ёрдам юбориш қилишни ният қилиши керак. Моддий манфаатни қасд қилиб ёки шарт қилиб қарз берса, судхўрлик бўлиб қолади. . Судхўрлик эса катта гунохлардан бири эканлиги барчаларимизга маълум. Хайр-эҳсон қулувчи қандай савобни қасд қилса, қарз берувчи ҳам фақат савобни қасд қилиб қарз бериши лозим.
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) “Мен исро қилдирилган кечаси жаннатнинг эшиги устига “Садақа қилган одамга ўн баробар савоб, Қарз берган одамга ўн саккиз баробар савоб бор” –деган ёзувни кўрдим. “Эй, Жаброил! Қандай қилиб қарз садақадан афзал бўлади”-дедим. “Чунки садақа сўровчи кишида эҳтимол эҳтиёжига етадиган нарса бўлиши мумкин. Аммо қарзни фақат муҳтож кишигина сўрайди”, – дедилар. Имом Ибн Можа ривоят қилган.
Қарз беришнинг савоби садақа беришнинг савобидан улуғроқ экан, унинг савобини камайтирмасдан олишга ҳаракат қилиш лозим. Қарз беришнинг савобини одоб-ахлоқ билан муомила қилиш, қарздордан манфаат кутмаслик билан бўлади. Қадимда мусулмонлар қарздорнинг девори ёки дарахтининг соясидан ҳам фойдаланишдан сақланганлар.
Жалолиддин Холмўминов
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси
______________________

Комментарии