БУГУНГИ СУД ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК

preview_player
Показать описание
#ЯНГИ_ҚУРИЛГАН_СУД_БИНОСИ

Жалақудуқ тумани ҳудудидан ўтувчи Андижон-Хонобод йўлидан "ЖАЛАҚУДУҚ ТУМАН СУДИ БИНОСИ" янгидан бунёд этилиб, туман судидан фаолият олиб бориувчи суд раиси ва суд ходимлари ушбу бинога иш бошладилар.

Эътиборлиси қурилиш –лойиҳалаш ишларида мазкур давлат органига ташриф буюрадиган фуқароларга қулай шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилди. Яъни бинода алохида фуқаролар қабулхонаси ташкил этилди.

Шунингдек бинога ташриф бюрувчилар барча шароитлар яратилиб, алохида болалар хонаси, биринчи тиббий ёрдам курсатиш хонаси, суд мажлисида катнашадига тарафлар яни адвокатлар хамда прокурор хоналари ташкил этилди. Бундан ташкари фуқароларнинг ахборот олиш имкониятлари ҳам кенгайиб алохида суд кутубхонаси ташкил килинди. Шунингдек суд кабулхонасида суд жараёнлари қачон бўлиши бўйича электрон табло урнатилди. Суд кабулхонасида ва у ерга урнатилган электрон таблода судга мурожаат қилиш билан боғлиқ ва бошқа ҳужжатларнинг намуналарини олиш имконияти яратилди.

Янги бинони топшириш тадбирида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Камилов Козимжон Фазилович Жалақудуқ тумани ҳокими Хикматилло Латипов Вилоят суди ва суд департаменти ходимлари, Жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ туман суди раиси Парпиев Нозимжон Козимович иштирок этди.

Жалақудуқ тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Рекомендации по теме