Меҳнат муҳожирлари: Ўзбекистон ҳукуматининг бизга муносабати ўзгарганини сезаяпмиз

preview_player
Показать описание
Ўзбекистонда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича республика комиссияси тузилади. Ўзбекистон президенти имзолаган фармонга биноан, бу органнинг асосий вазифаси меҳнат миграциясига оид давлат органлари фаолиятини бошқариш, меҳнат муҳожирлари ва уларнинг оилалари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларга моддий-ижтимоий ёрдам кўрсатишдан иборатдир.

Ўзбекистон президентининг фармонида мигрантлар масаласига оид бошқа ижтимоий-иқтисодий чора-тадбирлар ҳам бор.

Россиядаги ўзбек мигрантлари бу ислоҳотларни ўзларида ҳис этаяптими? Озодлик бу саволни Россиядаги муҳожирларга берди.

“Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, тузиладиган Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича республика комиссиясига Бош вазир Абдулла Арипов раислик қилади.

Президентнинг янги қарорида бу органнинг асосий вазифаси меҳнат миграциясига оид давлат органлари фаолиятини бошқариш, меҳнат муҳожирлари ва уларнинг оилалари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларга моддий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш экани айтиб ўтилган.

Озодлик билан микрофонсиз гаплашган Меҳнат вазирлиги мутасаддиларидан бири комиссия Ўзбекистон ҳукуматининг миграция масаласига алоқадор турли идора ва давлат муассасалари ишини бирлаштириб, бошқаради деди.

Муассаса вакилига кўра, бу тузилмага ташқи меҳнат миграцияси малалаларига жавобгар хорижий давлат ва нодавлат органлари билан ҳамкорлик ўрнатиш вазифаси юкланган. Шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича республика комиссияси хорижлик мутахассислар кўмагида Ўзбекистоннинг “меҳнат муҳожирлари ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоясига доир халқаро шарнома ва битимларга қўшилиш” масаласини муҳокама этаётгани айтилди.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Элчихонага борсанг сен кимсан итмисан одамисан демайдию узимизни одамла пул пул деп улади короче хечнарса яхшимас

muzrafjofarov
Автор

ОЛЛОХ КУРСАТСИН ИЛОХИМ УША АБЛАХОАГА ХАММА УЗ ЮРТИДА ИШЛАШ КЕРАК КУР КАР АМАЛДОРЛАНА ЁЗДИМ 🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

СУННАТСУННАТ-зэ
Автор

Бу килган ишларз бекарчи ишлар, раз мигрантга кайгурятган болса патентни йук килсин колганини мигрант узи хал килади консульства яхши холол ишласа

kozimjonkodirovkobiloich
Автор

нолиманглар мен киргизистонда ишлайман якинда бита бола касал боб колди элчихона ёрдам килди рахмат

АброрМахмудов-пэ
Автор

Авиа белет нархларини туширсин ундан кура, дунёда энг киммат белет Узбекиситонда

jasurbek
Автор

"Ozodlik radiosi" birinchi marta sizga chin dildan rahmat aytaman. Xolisligingiz uchun.

sadullolbnmuhammadibnabdul
Автор

Ассаломуалейкум хаммага. Аэропорта яхши элчи хона яхши узингизни хак хукукини билса яхши. Энди уйгонишаяпти ⏰

medsssr
Автор

Эх бу узбекларга качан акил киради билмиман

romaromanov
Автор

😆 Мен кучиб кетганимга бир неча ун йиллар булди оддийгина паспортимни олиб қол мен фуқороликни топшираяпман деб борганимда олиб қолмаган сизлар бутун бир бошли одамлар хақида гапираяпсизлар. Бизларни худди эшшакка ухшаб гуштимиз харом ишимиз халол.

ЧтоКогда-жл
Автор

Патент жуда киммат, патент ОЛИШ улим билан баробор деса булади

Этокто-яъ
Автор

Буларни асосий вазифаси одамлардан пул шилиш булади ердам беришмайди

МуминМумин-ьч
Автор

Узбек мигрантлари, рус полициясини бокиб юрибди, хох патенти булса хам нега келишув йук россия бн ахир жуда кийин бб колди ишлаш, бошкаларга ухшаб эркин юриб булмайди, бу хам бизни амалдорларимизни колрклиги дир

АликШарапов-сг
Автор

Патент ни йукотинг шундогам зурга эплаяпти мусофирлвр

ilxomjonisomov
Автор

Мухожир мгиронт дейсан сан кимсан кут сктир нахуй

farxodfarxod