filmov
tv
Тожикистондан наркотиклар ўтиши устидан назорат кучайди. Машиналар чегарада соатлаб текширилмоқда
Показать описание
Самарқанд вилоятининг Тожикистоннинг Панжакент тумани билан чегарадош Жартепа ўтказиш пункти божхоначилари ҳар бир енгил машинани 3-4 соатлаб текширувдан ўказмоқда.
Бу ҳақда Озодликка шикоят қилган тожикистонлик ҳайдовчилар иддаосича¸ ўзбек божхоначилари машина ғилдираклари, газ тўла баллонларини ечишга, захира ғилдиракни очиб кўрсатишга мажбурламоқда.
Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг Озодлик гаплашган мулозими, ҳайдовчилар шикояти ўринли эканини эътироф этган ҳолда¸ текширувларнинг Тожикистондан келаëтган наркотик моддалар контрабандаси йўлини тўсиш учун кучайтирилганини билдирди.
Озодлик гаплашган панжакентлик ҳайдовчилардан бири¸ ҳар ой Ўзбекистонга камида беш-олти марта йўловчи ташишини айтади.
Божхонадан ўтишда муаммога учрашдан чўчиб¸ шахси сир қолишини сўраган бу суҳбатдош ¸ соатлаб текширувларнинг март ойидан бошланганини билдирди.
“Етти ойдан буён ҳар ойда 60 доллар божхона тўлови қилиб, Ўзбекистонга қатнайман. Кимнидир касалхонага, кимнидир аэропортга олиб чиқаман. Чегараларимиз очилиб¸ жуда ҳам хурсанд бўлган эдик. Божхоначилар ҳар бир машинани 15-20 минут текшириб, ўтказиб юборарди. Март ойидан бошлаб, шароит ўзгарди. Ҳар бир машина камида 3-4 соат текширилаяпти”.

Комментарии