Тожикистон: Исмлардан 'мулло', 'амир', 'хўжа' қўшимчалари олиб ташлаш таклиф қилинди

preview_player
Показать описание
Тожикистон Адлия вазирлиги янги туғилган чақалоқларга “миллий маданиятга бегона бўлган буюм, маҳсулот, ҳайвон ва паррандалар номларини қўйишни ман қилиш” таклифи билан чиқди.


Адлия вазирлигидаги исми ошкор бўлишини истамаган манбанинг Озодликка айтишича, мазкур қонун лойиҳаси ҳозирда мутассади вазирликлар ва давлат идораларига юборилган.

Адлия вазирлиги шунингдек “инсон шаън-шарафини пастга урувчи ва одамларни табақаларга бўлувчи” номларни ҳам тақиқлашни сўраган.

Вазирлик “Фуқаролар исмларини рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун”га қўшимчалар киритиш билан фуқаролар исмларини тартибга киритиш ниятида эканини билдирган.

Адлия вазирлиги таклиф қилган қонун лойиҳасида таъкидланишича, "шахс номига “мулло”, “халифа”, “тўра”, “хўжа”, “хожа”, “шайх”, “вали”, “охун”, “амир”, “сўфи” каби тахаллусларни илова қилиш одамлар орасида нифоқ солишга сабаб бўлади".
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

чичишворябти-ю а булар бир йоли...
менга сокол ёкади нима олиб юришим еракми энди

TM-lkxe