Фарзандни олиб бериш ижро ҳаракатлари давом этмоқда !

preview_player
Показать описание
Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг ижро варақасига асосан вояга етмаган 17.07.2012 йилда туғилган З.Сохибов ва Ф.Сохибовларни қарздор К.Файзиевадан онаси Д.Салимованинг тарбиясига олиб бериш тўғрисидаги ижро иши давомида, қарздор К.Файзиева суд ҳужжатини ижросини бажармаганлиги сабабли унга нисбатан ЖКнинг 232-моддаси билан айбдор деб топилган ва унга ушбу модда билан 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор К.Файзиева ва унинг яқин қариндошлари яшаётган манзилларда вояга етмаган фарзандларнинг йўқлиги маълум бўлган.
Фарзандни топиш бўйича ижро ҳаракатлари давом этмоқда.
Рекомендации по теме