filmov
tv
ҲОЖАТХОНА ҲАҚИДА КЎПЧИЛИК БИЛМАЙДИГАН НОЁБ МАЪЛУМОТЛАР! МУСУЛМОНЛАР БУНИ БИЛИШЛАРИ ШАРТ!
Показать описание
Published on Oct 15, 2019
- MUSLIMA SOLIHA -
ХАЛО ОДОБЛАРИ
1. Қазои ҳожат қилмоқчи бўлган шахс ўзи билан Аллоҳ таолонинг исми ёзилган, шунингдек, малоикалар, Азиз, Карим, Муҳаммад, Аҳмадга ўхшаш улуғ исмларни бирга олмаслиги керак.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки халога кирсалар, узукларини ечиб қўяр эдилар».Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.Маълумки, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг узукларида «Муҳаммадур-Расулуллоҳ» деган ёзув бор эди. Подшоҳларга мактуб юборсалар, ўша узукни муҳр қилиб босар эдилар. Узукда Аллоҳнинг исми ёзилган бўлгани учун ҳам халога кирганларида уни ечиб қўяр эдилар. Шунга биноан, Аллоҳнинг исми ёзилган нарса билан, айниқса, Қуръон билан халога кириб бўлмайди.
2. Оёқ ва бош кийими ила истинжоқиладиган нарсаси ва сувини тайёрлаб олиб кейин халога кириши керак.
3. Халога кирганда аввал чап оёғини ичкарига қўяди ва Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларида келган дуониўқийди:Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки, халога кирсалар: «Аллоҳумма аъузу бика минал хубуси вал хабаиси» - «Эй бор Худоё, сендан эркак ва урғочи ифлослар (шайтонлар)дан паноҳ тилайман», дер эдилар». Бешовлари ривоят қилишган.Ушбу дуони хало очиқ жойда бўлса, қазои ҳожатга тайёрланаётган вақтда, махсус жойда бўлса, унга киришдан олдин ўқиш керак. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуони доимо ўқир эдилар. Эркак ва урғочи шайтонлардан паноҳ тилашнинг ҳикмати шуки, одатда хало жойида Аллоҳнинг номи зикр этилмагани учун эркак-урғочи шайтонлар у жойни ўзига қароргоҳ қилиб олган бўлади. Аллоҳдан паноҳ сўрамай кирган одамга зарар етказишлари мумкин. Шунинг учун, ушбу ҳадисдаги дуони ёдлаб олиб, халога киришдан олдин ўқишни одатга айлантириш ҳар бир киши учун зарурдир.Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Жинларнинг кўзлари билан одам боласининг аврати орасидаги тўсиқ, қачон бирларингиз халога кирса, Бисмиллаҳи, демоғидир», дедилар». Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган.Одам боласи халога киришдан олдин «Бисмиллаҳ»ни айтса, унинг авратини жинларга кўрсатмайдиган тўсиқ бўлар экан. Уламоларимиз иккала ҳадисни жамлаб, халога кираётган одам: «Бисмиллаҳи, аъузу биллаҳи минал хубуси вал хабаиси», дейиши керак, дейдилар.Халодан чиқаётганда эса Имом Насаийқилган ривоятга биноан «Ғуфронака! Алҳамду лиллаҳиллазий аҳзаба аннии ал-аза ва аъфании» дейди.
4. Ўтирганда оғирини чап оёғига солиб ўтиради. Икки оёғининг орасини кенг қилиб ўтиради. Ўшанда чиқадиган нарса осон чиқади.Имом Табароний Суроқа ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади:«Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бизларни чап оёққа суяниб, ўнгини тик тутмоққа амр қилдилар».
5. Заруратсиз гапирмайди.Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки киши қазои ҳожатни ирода қилиб чиқиб, авратларини очиб гаплашавермасин. Чунки Аллоҳ азза ва жалла бундан ғазабга келур», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган.Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат ушатаётганларида бир киши яқинларидан ўтаётиб салом берган эди, алик олмадилар».Ҳадисдан, таҳорат ушатаётган одамга салом бериб бўлмаслиги, салом берган одамга таҳорат ушатаётган одам алик олмаслигини билиб оламиз. Бундан олдинги ҳадисда оддий гап ҳам гапириб бўлмаслиги айтилган эди.
6. Ҳожатдан ташқари қолиб кетмайди.Чунки халода кўп қолиш бавосир ва жигар хасталигига сабаб бўлиши мумкин.
7. Ўтириб сияди.Пайғамбаримиз соллаллулоҳу алайҳи васаллам доимо ўтириб сийганлар. Саҳобаларни ҳам тик туриб сийишдан қайтарганлар.Имом Термизий қилган ривоятдаҳазрати Умар ибн Хаттоб: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мени тик туриб сияётганимни кўриб: «Эй Умар, тик туриб сийма», дедилар. Шундан кейин ҳеч тик туриб сиймадим», дейдилар.Имом Аҳмад, Термизий ва Насаийлар қилган ривоятда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: «Ким сизга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб сияр эди, деса, тасдиқ қилманглар. У киши фақат ўтириб сияр эди», деганлар.
8. Шамол турган тарафга, сувга, қабристонга, йўлга, одамлар дам оладиган жойларга, ердаги ёриқ ва тешикларга, меваси бор дарахтнинг тагига ва ғусл қиладиган жойига сийиб бўлмайди. Буларнинг ҳақида ривоятлар бор.
9. Қазои ҳожатни қиблага олдини ёки орқасини тўғрилаб қилиб бўлмайди.Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қачонки, бирортангиз қозои ҳожатга борса, қиблага юзланмасин ва унга ортини ҳам ўгирмасин», дедилар.Бешовлари ривоят қилган.
10. Қазои ҳожат қилаётган шахс осмонга, фаржига ва ўзидан чиқаётган нарсага назар солмайди. Қўли билан ҳар нарсаларни ушламайди. Ўнгга ва чапга алангламайди, мисвок қилмайди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
____________________
Мазкур каналдаги видеоларни кўчиришга руҳсат йўқ!
Ҳурматли каналимиз аъзолари!
Видеоларни like тугмасини босиб ёки Инстаграм, Телеграм каби бошқа Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга жўнатишингиз
мумкин.

Комментарии