Онасининг тилаб олган биттаю-битта ягона ўғил фарзанди Шоҳруҳ соппа-соғ, орзу ва мақсадлари осмон бўлган, ота-онасини ҳажга олиб боришни орзу қилган йигитча эди.
Барчаси 2020-йил 7-июнь куни темир йўлдаги юқори кучланишли ток уриши оқибатида Шоҳруҳни танасини чуқур куйиб кетишидан бошланди.
Ташхис. Бутун танани 55-60 қисмини 2-3 АБ даражали ток алангасидан чуқур куйиши.
Оғир бемор. Бадан чандиқларга тўла.
Иккала оёқ ҳаракатлари қийинлиги, тери тинмай тортишиб оғриши.
Реанимация бўлимлари, наркозлар.
Шоҳруҳни бир йилдаги тақдири шундай кечмоқда.
Бугун ундаги ички изтироб, оғриқлар, оила аъзолари чекаётган ғам-алам ёлғиз Аллоҳга-ю, уларнинг ўзига аён, бундай ғамни ҳеч кимнинг бошига солмасин.
Онасини дардлари оғир.
Шоҳруҳни отаси Ботир Холбоев беморлигига қарамасдан бозорда аравакашлик қилади.
Фарзанди соғлиги учун курашаётган ота ўғлининг тиббий муолажа ва дори-дармонлари харажатларига пул топа олмай, маблағ муаммо бўлгач, узоғини яқин қилаётган, оила тебратишида асқотаётган машинасини, бор-будини сотиб, ишлатиб бўлган.
Асли Сурхондарёлик бўлган Шоҳруҳнинг оиласи бугунги кунда Тошкент вилояти Зангиота тумани, Бек-барака 6-тор кўчаси, 9-уйда ижарада яшамоқда.
Мўлжал: Зангиота туманидаги "Бек-барака" савдо мажмуасини орқа томонидан кирилади.
Бир йилдан бери Шоҳруҳ тинимсиз оғриқлар исканжасида. Онанинг ҳаётида ҳаловат йўқ. Шу қисқа умрида у етарлича қийинчиликларни бошидан ўтказди.
Шоҳруҳ танасидаги оғир жароҳатлар туфайли ҳар куни оғриқлардан азобланиб яшашга маҳкум бўлмоқда.
Оғриқдан инграб ётган Шоҳруҳнинг аҳволи кундан кунга оғирлашиб бормоқда.
Ҳозирда Шоҳруҳни операция қилишга маблағ жуда зарур. сбербанка 5469 3800 8937 3558 Мухаммед Фозилов номида