Ўзбекистонда камбағаллик 17%дан 14%га тушди. Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши ўтказди

preview_player
Показать описание
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 25 январь куни камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг асосий мақсади иш ўринларини кўпайтириш ва камбағалликни қисқартиришдир. Бу борадаги манзилли ишлар натижасида ўтган йилнинг ўзида камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга тушди. 1 миллион аҳоли касб-ҳунарга ўқитилиб, иш бошлашига кўмаклашилиб, камбағалликдан олиб чиқилди.

Шу даврда 200 мингга яқин тадбиркорлик субъекти ташкил қилинди, 10 мингта корхонанинг фаолияти кенгайтирилди, 11 мингта корхона қуввати тикланди.

Лекин айрим ҳудудларда сусткашликлар ҳам бор. Масалан, Навоий, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида камбағалликни қисқартириш кўрсаткичи нисбатан ортда қолган. Бир қатор туман ва шаҳарларда бандлик дастури имкониятлар даражасида белгиланмаган.

Шу боис йиғилишда бандликни таъминлаш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича жорий йилги режалар муҳокама қилинди.

– Камбағалликни қисқартиришнинг асосий омили бу – аҳолини даромадли иш билан таъминлаш. Шунинг учун маъмурий ислоҳотлар доирасида камбағалликни қисқартиришга масъул 5 та идора яхлит тизимга айлантирилди. Янги вазирликка барча ташкилий ва молиявий имкониятлар берилди. Энди, меҳнат ресурслари ва ишсизлик ҳисобини юритиш ҳам, бандликка кўмаклашиш ва тадбиркорликни маҳаллабай ривожлантириш ҳам битта вазирликда бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Мутасаддиларга 2023 йилги бандлик дастурини туманлар кесимида пухта ишлаб чиқиб, тасдиқлаш вазифаси қўйилди.

Давлатимиз раҳбари бунда эътибор қаратиш зарур бўлган йўналишларни кўрсатиб ўтди.

Аввало, оилавий тадбиркорликка янада туртки бериш мақсадида молиявий кўмак кўлами кенгайтирилиши таъкидланди. 2022 йилда бу мақсадга қарийб 10 триллион сўм имтиёзли кредитлар ажратилган эди. Жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастури учун 12 триллион сўм йўналтирилади. Бундай кредитларнинг энг юқори миқдори ҳам оширилади.

Бандликни таъминлашда яна бир катта манба бу – зироатчилик. Икки йил ичида аҳолига 200 минг гектардан зиёд ер бўлиб берилмоқда. Бу – Самарқанд вилоятининг жами пахта ва ғалла майдонидан ҳам кўп, дегани.

Лекин, айрим жойларда бу ишлар пала-партиш ташкил қилинаяпти, экинлар плантация усулида экилмаяпти. Шу боис Президент ерларни аҳолига қулай жойлардан ажратиш, уларда бозорбоп маҳсулотлар етиштириш бўйича кўрсатмалар берди. Бу ерлардан самарали фойдаланиб, 1 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш мумкинлиги қайд этилди.

Маълумки, давлатимиз раҳбари халқимизга Мурожаатномасида туман ва шаҳарлар иқтисодий имкониятларидан келиб чиқиб, 5 та тоифага ажратилишини айтган эди.

Йиғилишда 4 ва 5-тоифаларга кирган туманларда камбағалликни қисқартириш ишлари ҳам янгича ташкил қилиниши белгиланди. Унга кўра, биринчи босқичда “темир дафтар”, “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” ягона тизимга бирлаштирилиб, ҳар бир оиланинг ягона рақамли паспорти ишлаб чиқилади. Иккинчи босқичда уларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал дастурлар тузилади. Учинчи босқичда оила учун касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик лойиҳалари амалга оширилади.

Шунингдек, маҳаллаларда 300 та микромарказ ташкил этиш бошланди. Президентимиз бундай марказларни кўпайтириб, ишсиз аҳолининг ҳунармандлик ва тадбиркорлик билан шуғулланишига шароит яратиш муҳимлигини таъкидлади.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига Савдо-саноат палатаси билан бирга туманларнинг ҳар бири бўйича тадбиркорликни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

Йиғилишда вилоят ва туман ҳокимлари ҳудудлардаги имконият ва тажрибалар юзасидан ахборот берди.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

КАМБАГГАЛЛИК ДАРАЖАСИ 17 ФОИЗ БУЛГАН БУЛСА ХОЗИР 30 ФОИЗГА ЕТТИ .
КАМБАГАЛЛИК КИСКАРГАНИ ЙУК .БУ МАНИ ФИКРИМ .

rustamungarov
Автор

17 фоиздан 71 фоизга кутарилди десангиз тугри булади

jamesjames
Автор

Елгончи муттахамлар утирволиб огзига кеганини гапираверади булар.Биронта чикарган карори оддий халкга тегишли бусада тегмайди узлари булиб булиб олишади борсанг энангга бор отангга бор оддий халк югуриб чарчаб кечади

МрзахмедовФахрилин
Автор

Кунлик эхтиеж ун зарур махсулот
лар отни калласидай.Газ, свет бу
ахвол.Бозорниям газ светниям жойи
га куйиб куйишолмайди.Рахбарлар
яхши яшайди оддий халкниахволи огир.Корни тукни корни оч бн иши йук.Хаммамизни осмонда куриб тур
гувчи бор.Узига шукур.Оллохдан колмайлик.Оллох узи бизни эшит
гувчи.Амиийн!

Ростонбуви
Автор

Хечким хабар олмаеди камбагалди идорага борса Кабул килишмаедию келиб хабар олишармиди э Худоеиме канака кунларга колдик.

zilolaganiyeva
Автор

17%дан 95% га чикдик десаларинг хакикат буларди качон елгонни йигиштиришасан

МрзахмедовФахрилин
Автор

Кискаргани йук, , купайди камбагал
бизам кушилдик уларга 😭

ШлхрухКаримов
Автор

Манимча камбагал кўпайиб кетти қогозда озайган амалда кўпайган

bibiholmirza
Автор

Бу статистикани ким каердан олди? 500 минг сум пенсияга кандай яшаш мумкин аксинча камбагалчилик кескин ошдику

islomberdiyev
Автор

Президент, вазир, прокурор, хоким, дхх, ииб ларни камбагалликдан олиб чикишга харакат килинябди узбек халки томонидан

АлиАли-ой
Автор

Узбекларди гадо килдиз хамйок огизда амалда йок нарх наво осмонда кандай яшаш керак

oybekqurbonov
Автор

Xammasi quruq gap, siz aytganday boʻganda biz xozir uyimizdan, ishga borib, kelib yurgan boʻlardik, afsuskiy undaymas, umrimiz rossiada vatan sogʻinchi bilan oʻtmoqda

manguberdi
Автор

Qoyil gap yo'q ofarin dexqonchilik qilaylik desam suv yo'qku bol boqay desam yem qimmat kambag'lni kaytirish uchun Nalo'klarni kamaytirsh kerak korupsiya yo'qolmas ekan kambag'alik yildan yilga ko'pasa ko'payadi kamaymadi

umidjonkazakov
Автор

Камбагаллик 30% булса керак бу жойда камайтириб курсатилган.Хеч нарса узгармайди. 2023 йил эртак

ДжумаеваНаргиза-ех
Автор

Ишлаб турган жойимиздан хам айрилдик кани ишимиз олиб куйдику кластер деган махлуклар биз камбагал булдик Кашкадарё Шахрисабз пахта тозалаш заводида ишлардим кани хакикат харохурлар бу кластерлар Ким текширади буни хеч Ким узини уйлайди бу Даврон Вахобов

shoxvlog
Автор

ПОЗОР . ВСЕ ОБМАН .САМИ ВЕРИТЕ ЧТО ГОВОРИТЕ .

elenavasileva
Автор

Камбагаллик 14%га тушган булса ёши 18дан 60гача булган Узбекистон фукоролар Россия Козогистон Корея Канада Америка Туркия да саёхтда 4миллион Узбекистон ликлар юрибди

СобиржонХусанов-гг
Автор

Хар доимгидек қогозда ёзилган сузлар уқиса булди

isroil.
Автор

Яшанг зор янгилик яна бошланди алдовлар

ДинмухамедКалимбетов
Автор

3фоизга кискаргани уша 3% одам Россия келган😉

ОбидЕргашев-пр