filmov
tv
Шовотлик мулозимлар: Ҳоким 'Обод маҳалла' доирасидаги буйруқни бажаролмаган раҳбарларни калтаклади
![preview_player](https://i.ytimg.com/vi/SXnJEVIV1Ck/maxresdefault.jpg)
Показать описание
Хоразм вилояти Шовот туман ҳокими Ҳакимбой Отахонов 18 июль куни “Обод маҳалла” дастури ижроси бўйича ўтказилган мажлисда "Агробанк" раҳбаридан тортиб туман сув хўжалиги ва йўл қурилиши идораси бошлиғига қадар ҳақоратлаб¸ калтаклаган.
Бу ҳақда мажлисда бевосита қатнашганлар¸ айни пайтда¸ ҳокимдан калтак еган мулозимлар бир-биридан мустақил равишда Озодликка хабар берди.
Озодлик Шовот тумани ҳокими Отахоновнинг ўзидан мазкур иддаолар юзасидан изоҳ ололмади.
Шовот туман ҳокими муовини Баҳром Отажонов Озодлик билан суҳбатда ҳокимнинг маҳаллий мулозимларни уриб-сўкканини инкор қилишга уринди.
Отажонов иддаосича¸ 18 июль куни “Обод маҳалла” дастурининг қандай бажарилаётгани бўйича мажлис ўтказган ҳоким¸ иши қониқарсиз деб топилган айрим амалдорларга танбеҳ берган¸ холос.
18 июль куни Шовот туманидаги "Дўстлик" касб-ҳунар коллежи олдида кечки соат 8 лар атрофида бўлган мажлис қатнашчиларининг Озодликка айтишича, “Обод маҳалла” дастурига кирган Шовот тумани марказидаги 72 хонадоннинг шифер қилинмагани ва фасади бўялмагани ҳокимнинг жаҳлини чиқарган.
Бу хабарни матбуотга чиқаргани учун жазоланишидан чўчиб¸ исми очиқланмаслигини сўраган шовотлик мулозим¸ ўзининг ҳоким қаҳрига учраб¸ калтак еганини айтди:
- Мен "Обод маҳалла" бўйича туман марказидаги маҳаллалардан бирига масъул килиб бириктирилганман. Ўз вазифамни ситқидилдан бажардим. Лекин туман ҳокими, ҳурматли Отаханов Ҳакимбой “Обод маҳалла”нинг 18 июль кечки разборида ҳамманинг олдида мени ва яна олти кишини “нега уйлар шифер қилинмаган” деб дўппослади, хақоратли сўзлар айтди. Мен шу даражада хўрландимки, мени ҳимоялайдиган ҳеч кимим йўқ. Ички ишлар бўлимига бориб¸ ҳоким урди десам¸ барибир эътибор ҳам бермайди, - деди Шовот туман идораларидан бири раҳбари.

Комментарии