Андижонда юк машинаси икки нафар қизни босиб кетиб, хонадонларнинг бирига бориб урилди

preview_player
Показать описание
2020 йилнинг 28 сентябрь куни соат 17:20ларда Қирғизистон фуқароси, 28 ёшли ҳайдовчи Ш.Л. бошқарувидаги Volvo русумли (Қирғизистонга тегишли) юк автомашинасида Андижон вилояти Булоқбоши тумани Саноат МФЙ, Гастрол кўчасидан ўтган “Булоқбоши-Андижон” қатнов йўлининг “Булоқбоши” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, шу вақтда у бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, йўлнинг четида ҳаракатланиб келаётган пиёдалар, 10 ёшли Б.А. (қиз) ва 3 ёшли К.Н.ни (қиз) босиб ўтиб, шу ердаги хонадонларнинг бирига бориб урилган. ЙТҲ натижасида пиёдалар Б.А. ва Қ.Н. ҳамда ҳайдовчи Ш.Л. вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши келгуси тергов ҳаракатларини ўтказиш учун Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига ўтказилган.
“Ҳурматли фуқаролар, йўлларда ҳаракатланганда белгиланган йўл-ҳаракати қоидаларига ҳамда ўзингизнинг шахсий хавфсизлигингизга риоя қилинг”, - дейилади маълумотда.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Аллохим бемахал бало казоларингдан узинг саклагин.Утканларни уз рахматингга олгин.оркасидан колганларга узинг сабр бергин.

РаноИсмаилова-мг
Автор

OLLOXİM OTA ONASIGA SABR BERSIN XECH KIM BU DUNYODA BOLAM DEB YIĞLAMASIN ÖTGANLARNI ILLOX RAXMATIGA OLGAN BÖLSIN😢😢😢

davronqarshiyev
Автор

Оллох Ота Оналарига сабр берсин умирлари киска экан,

Тамерлан-жи
Автор

Ollohim baloi ofatdan ozing asragin. Essiz yosh bola va qizaloq. Shafyori ham yosh ekan. Joylari jannatda bolsin.

marattoreniyazov
Автор

Инна лиллайхи ва Инна илайхи рожи ун Аллох рахмат га олсин отганларни бундай балоларда ози асрасин коганларга сабир берсин

АбдудхайМамаразаков
Автор

😢😢😢😢шундай бало казолар Аллохни ланатига учраганларни касрига боляпти бегунохларга уриб Аллохдан куркмаганлар кам эмас эссиз ёш гудаклар илохим жойлари жаннатдан болсир

سابريلام
Автор

Assalomu alaykum, Allaqulov X. 100ta bo'lsayu strategiya bo'lmasa, Xoin kim? (Qobil Do'sov masalasida) Xoin yana boshqa so'zlarning etimologiyasi

mahmudjonkuchkarov
Автор

😢😢😢😢шундай бало казолар Аллохни ланатига учраганларни касрига боляпти бегунохларга уриб Аллохдан куркмаганлар кам эмас эссиз ёш гудаклар илохим жойлари жаннатдан болсин

سابريلام