filmov
tv
Маҳмуд Маматмўминов: Муҳожирликда кўпчилик ўзини тутишни билмай қоляпти

Показать описание
"Муаммо илдизини ўзимиздан қидирайлик"
Санкт-Петербургдаги "Марказий-осиёлик меҳнат муҳожирларига ёрдам кўрсатиш жамғармаси" раиси Маҳмуд Маматмўминов Озодлик билан суҳбатда хориждаги юртдошларимизнинг кўплаб муаммоларига ўзларимиз сабабчимиз, деган фикрни билдирди. "Турон" газетаси муҳаррири бир муҳожирнинг арзимас хатоси учун минглаб бошқалар жавоб беришига тўғри келмоқда, дейди:
- Азиат, деяпти, кимдир гап отиб қўйган экан маршруткачилардан хотинига. Айтгани рост бўлса, бировни хотинига биров қараб қўйган бўлса, мана бегуноҳ одам ўлимни бўйнига илиб олиб кетди. Муҳожирликда кўпчилик ўзини тутишни билмай қоляпти. Бўлаётган ишларнинг аслини олиб қарасак, инсонларимиз 5-10 йил юриб, пулли бўлиб ўзини тута олмай қоляпти, дейди Маҳмуд Маматмўминов.
Петербургдаги ўзбеклар жамияти фаоли Россияга ёки бошқа мамлакатга чиқишдан олдин меҳнат муҳожирлари ўша давлат тўғрисида маълумотга эга бўлиши, бу давлатнинг қонун-қоидалари, урф-одатлари борасида ахборот беришга эса Ўзбекистондаги маҳалла қўмиталари ва бошқа жамоатчилик ташкилотларини жалб қилиш кераклиги тўғрисида гапирди.

Комментарии