filmov
tv
Москва расмийлари ҳомиладор мигрантларни Россиядан чиқариб юбормоқчи

Показать описание
Федерал миграция хизматининг Москва вилояти бўйича бошқармаси Россия ҳудудида ноқонуний яшаётган ҳомиладор муҳожир аёлларни аниқлаш ва депортация қилишга қаратилган махсус амалиёт ўтказишини маълум қилди. "Миграция ва ҳуқуқ" ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти раҳбари Гавҳар Жўраева ФМСнинг бу ҳаракатларини сўнгги йилларда Россия, айниқса Москва вилоятида муҳожир аёллар томонидан ёш болаларни ташлаб кетиш ҳоллари кескин кўпайгани билан изоҳламоқда
Россия Федерацияси Федерал Миграция хизмати (ФМС) нинг Москва область бошқармаси ҳомиладор ноқонуний муҳожир аёлларни Россия ҳудудидан депортация қилишга қаратилган махсус амалиётларни ўтказади.
11 декабр куни бу ҳақда "Известия" нашрига берган интервьюсида маълум бошқарма раҳбари Олег Молодиевский бунга охирги пайтларда ҳориж фуқаролари томонидан янги туғилган чақалоқлардан воз кечиш ҳолатлари урчиб кетаётганини сабаб қилиб кўрсатди.
ФМС нинг Москва область бошқармаси раҳбарига кўра, эндиликда ФМС тиббиёт муассасалари билан биргаликда кенг қамровли ҳамкорликка киришади.
- Агарда ҳомиладор мигрант аёл врач ҳузурига кўрикка келса, у бу шахснинг вилоят ҳудудида қонуний яшаётганини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилиши мумкин. Ўз ўрнида идорамиз ҳар бир бундай сўровга жавоб бериб боради, чунки Россия ҳудудига кирган ҳар бир муҳожирга оид маълумотлар ягона базага киритилган. Шунингдек, базада ноқонуний мигрантлар тўғрисида маълумот -- уларнинг бармоқ изларигача мавжуд, деди Олег Молодиевский.