filmov
tv
Айрим пиллакорлар режани пул тўлаб, қоғозда бажармоқда

Показать описание
Наманган ва Андижондаги айрим пиллакор фермерлар пилла режасини қоғозда бажармоқда.
Бунинг учун фермерлар пилланинг бир килоси учун 40 минг сўмгача пул тўлаяпти.
“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси расмийси режани бажара олмаган пиллакорлардан пул олинаётганини тасдиқлади.
Уюшма расмийсининг Озодликка билдиришича, бу пул “Агропилла” ширкатлари ҳаражатини қоплаш учун олинмоқда.
Пиллакор фермерлар шикояти
Наманган вилоятининг Поп туманидаги бир гуруҳ фермерлардан Озодликка келган хатда пилла режасини пул тўлаб, қоғозда бажариш ҳолати тилга олинган:
24 майдан бошлаб фермерлар тилида “магазин” деб аталадиган пилла билан боғлиқ ҳолат бошланди яъни нақд пул эвазига пилла режасини бажариш учун коррупцион схема иш бошлади. Фермерлар бир кило пилла ўрнига 40000 сўмдан мажбуран тўлаяпмиз. Икки кундан кейин тўланган пулдан ҳар кило пилла учун 20400 сўмдан ўзимизга қайтариляпти. Қолган 19600 сўм қаерга кетяпти? 120 тонна пилла режаси қўйилган туманимиз режани аранг 50 фоизини бажарганини инобатга олсак, қолган 60 тонна пилла учун фермерлардан ортиқча олинган 1 миллиард 176 миллион сўм кимларнинг чўнтагига тушади?”.
Поплик фермерлар Озодликка тақдим қилган телефон сўзлашувларида маҳаллий раҳбарлар пилла учун фермерлардан пул сўрагани ва бу пулни фермерлар бераётганига оид маълумотлар мавжуд.
Озодлик фермерлар илтимосига кўра, улар шахсини ва телефон сўзлашувларини очиқламаяпти.

Комментарии