ХОТИРАНИ / МИЯНИ КУЧАЙТИРУВЧИ ДОРИ

preview_player
Показать описание
ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГИНКГО БИЛОБА

GINKGO BILOBA

Препаратнинг савдо номи: Гинкго билоба

Таъсир этувчи модда (ХПН): гинкго билоба

Дори шакли: капсулалар 40 мг

Таркиби:

бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: гинкго билоба қуруқ экстракти – 40,0 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, магния стеарати.

Таърифи: №1 ўлчамли, цилиндрик шаклли, учлари полусферик бўлган, корпуси – оқ рангли, қопқоғи – қизил рангли қаттиқ желатин капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: периферик қон айланишининг бузилишини даволаш учун восита.

АТХ коди: N06BX19

Фармакологик хусусиятлари

Ўсимлик препарати, унинг фаол компоненти бўлиб, гинкго билобани стандартлаштирилган экстракти ҳисобланади. Хужайраларда моддалар алмашинуви жараёнларига, қоннинг реологик хусусиятларига ва микроциркуляцияга, қон томирларининг вазомотор реакцияларига таъсир қилади. Бош мия қон айланшини ва бош миянинг кислород ва глюкоза билан таъминланишини яхшилайди. Метаболик жараёнларни нормалаштиради, тўқималарга антигипоксик таъсир кўрсатади. Қон айланишининг яхшиланишига ёрдам беради, тромбоцитларнинг агрегациясига тўсқинлик қилади, шишга қарши ва антиоксидант таъсирларга эга. Оёқ-қўлларда қон айланиши яхшилайди.

Қўлланилиши

Диққат ва/ёки хотиранинг бузилишлари, интеллектуал қобилиятни пасайиши, қўрқув ҳисси, уйқуни бузилиш билан намоён бўлувчи турли генезли дисциркулятор энцефалопатия; инсультнинг, бош мия жароҳатларининг оқибатлари, инволютив бузилишларда қўлланади.

Периферик қон айланиши ва микроциркуляциясини бузилиши, шу жумладан оёқларнинг артериопатияси, Рейно синдромида қўлланади.

Нейросенсор бузилишларда (ақлни заифлашиши, қулоқларни шанғиллаши, гипоакузия, сариқ доғнинг инволютив дегенерацияси, диабетик ретинопатия) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга 1 капсуладан суткада 3 марта овқатдан кейин буюрилади. Даволаш курсининг ўртача давомийлиги – 3 ойни ташкил қилади.

Ножўя таъсирлари

Овқат хазм қилиш йўлларининг фаолиятини бузилишлари. Бош оғриғи, аллергик реакциялар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компенентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни буюриш тавсия қилинмайди

Дориларнинг ўзаро таъсири

Гинкго билоба дори воситасини қон ивишини камайтирувчи дори воситалари (масалан, фенпрокумон, варфарин, клопидогрель, аспирин ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар) билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди, чунки уларнинг таъсири кучайиши ва қон кетишлар ривожланиши мумкин. Цитохром Р450 3А4, 1А2, 2С19 томонидан метаболизмга учрайдиган дори воситаларининг самарасига таъсир қилиши инкор этилмайди.

Бошқа дори воситаларини, шу жумладан шифокор рецептисиз бериладиган дори воситалари билан бир вақтда қабул қилинганда, шифокорга мурожаат этиш лозим.

Маҳсус кўрсатмалар

Ҳолатни яхшиланиши биринчи белгилари даволаш бошлангандан кейин 1 ой ўтгач пайдо бўлади.

Гинкго билоба болаларга буюрилмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Гинкго сақловчи препаратлар қон кетиши хавфини ошириши мумкинлиги ҳақида маълумотлар борлиги туфайли, гинкго билоба дори воситасини ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас.

Дори восита компонентларини кўкрак сутига кириш ҳақидаги маълумотлар йўқ. Дори воситани эмизиш вақтида адекват маълумотлар йўқлиги туфайли қўллаш мумкин эмас.

Транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Автомобилни ва ҳаракатланувчи механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши ҳоллари тўғрисида хабарлар бўлмаган.

Чиқарилиш шакли

40 мг дан капсулалар.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГИНКГО БИЛОБА

GINKGO BILOBA

Препаратнинг савдо номи: Гинкго билоба

Таъсир этувчи модда (ХПН): гинкго билоба

Дори шакли: капсулалар 40 мг

Таркиби:

бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: гинкго билоба қуруқ экстракти – 40, 0 мг;

ischanov_doktor
Автор

Ассалому алайкум доктор берган хамма маслахатизга мингданминг рахмат ойлангиз бахтига сог булинг хамиша ёшариб юринг

gulhayosoibnazarova
Автор

Солом доктор сизга минг рахмат уз билимингизни халкка улашаётганингиз учун

shohloshohlo
Автор

Салом доктор сизга рахмат узбек халкимизга жон фидо киляпсиз умрингиз узун рискингиз балант булсин

МавжудаСалиева-нс
Автор

Минг минг рахмат сизга доктор, энг долзарб мавзулардан бири булди, ва лайк сизга чарчаманг.

ikramkulbaev
Автор

Доктор йахшиям сиз борсиз бу оламда хозир кайфиятим расво эди сал узимга келдим минг бора ташаккурлар сизга..❤❤❤❤❤🎉🎉

orifjonruzvonov
Автор

Доктор сизге рахмат, Аллах ыраазы болсун, омурунузго береке берсин

БолдуканКаримова-ыъ
Автор

Ассалому алайкум рахмат тану жониз сог булсин ОЛЛОХИМНИ узи кулласин сизни ишизга барака берсин.

ranoabdiyeva
Автор

Доктор сизга Рахмат оллох Рози булсин.

shoiraxonabdulhamidova
Автор

Спасибо вам большое за полезную видео дай Аллах вам здоровье, счастья, и долгий жизнь

АйсалкынШерматова-жю
Автор

Сизга ухшаган яхши инсонлар купайсин, тарбия берган ота онагизга катта рахмат. Шунча инсонларга фойдангиз тегаябти, Оллох сизни сийласин😊

GulhumorOrazboyeva
Автор

Ассалому алейкум докторжон, хар доим сог саломат юринг халк бахтига куп куп яхши маслахатларизни айямай еткизиб туринг буни эвазига Оллохим хар доим сизи куллаб кувватлаб турсин.Докторжон ок догллар хакида малумот берсаиз жавоб учун олдиндан рахмат.

МавжудаНосировна
Автор

Bizga oz maslaxatini ayamay jon kuydirgan Doktorga xam oloxida Raxmat bolalarizi roxatini koring kelayotgan Xayit bayrami bilan 😊

БоранБоранов-гэ
Автор

Ассалом Алайкум Аллох сиздан рози булсин болаларизни рохатини куринг шу дорини айтган куниздан ичишга утдим ВОБИЛОН деган дори экан таркиби сиз айтган усимлик Аллохга шукур жудаям яхши тасир курсатиб турибди к, улок, ларимда шангилаши к, олди

nasibabozorova
Автор

Сизга катта рахмат жаноб Исчанов халкни тиббий билимини оширганлигингиз учун бази докторларга ухшамаган холда бутун илимингизни халкка бегараз етказдингиз инсонларни уз устида ишлашни ургатдингиз офарин сиздек жонкуяр инсонга

LayloJamolova-su
Автор

Олдиндан рахмат. Оллохни узи сизни панохига асрасин. Мани зурриетимга сизга ухшаган докторни насиб килсин.

nasibaxamidova
Автор

Отангтзга рахмат шу касалик мениикийнаеткади хощир бориб оламан дуне тургунча туринг доктор боларимни стщга узшаб доктор булиши кийин лекин одамийлиги ухшасин дортир омон булинг чарчаманг оллох рози булсин сизни язши курамиз хурмат ва эхтиром билан оддий халкни бир вакили

behruzbeknorjigitov
Автор

Оддий ва тушунарли доктор сизга койил коламан хамма мавзуни зор тушунтириб берасиз 👍👍👍

BRATVA-kfpw
Автор

Рахмат Доктор тану жонингиз согу саломат булсин Биз Айёллани Дуосини олишдан чарчаменг Мартабангиз бунданда зиёда булсин Оилангизга Хамиша бош булинг Тупрок Олсангиз тилло булсин Олтин Бошингиз Омон булсин хозирок Худо хохласа шу ГИНКГО БИЛОБА дорисини олиб келаман ИншоОллох натижаси булишига Умид киламан

diloromsolmatova
Автор

Хунарни асрабон нетгумдир охир. Олиб тупрокками кетгумдир охир. Ота онангиз г бобонгизга рахмат.

norqulzakirov
visit shbcf.ru