Геология музейининг асосий залига саёҳат | Sayyor dars

preview_player
Показать описание
"Сайёр дарс" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Залда хар хил хайвонлар умуртқа қолдиқлари сақланади: балиқ, тошбақа, тимсоқ, динозавр ва хартумлилар, зал марказида динозавр суяги қўйилган.Топилма 1961 йилда Тошкентдан 45 км узоқликда Келесда топишган. Ўрдак бурунли ўтхур Прохенеозавр турига мансуб.Фотожамламада қазиб олинган ишлар кўрсатилган.
1-витринада балиқ ва тошбақалар.Тепа жавонда балиқ суяклари қовурға парчалари сузгичи ва дум қисмининг умуртқаси,тери қоплам парчаси,дум сузгичи. Ўрта жавонда –балиқ, акула ва скатларнинг тишлари,Тетис дарёсида яшаган. Бир неча асрлар олдин Ўрта Осиё худудида бўлишган. Пастки жавонда макробенидлар оиласи тошбақаларнинг тош қотган косаси суяклари.
2-витрина Тошбақалар:Тепақаватда трионикслар оиласи,ўрта жавон –адоцидлар: пастки жавонда –линдхольмемислар оиласи,тошбақаларнинг тош қотган коса парчалари.
3-витрина Тимсохлар : Тепа қаватда – Тираннозаврни умуртқа ва қовурға парчаси.Ўрта қаватда жағ парчаси, тишлари бармоғ бўғимлари тирноқлари тиранозаврни.
4-витрина-Пастки қаватда денгиз йирткичлари – Плеозаврни сузиш суяги, умуртқа ва тишлари..
5-витринада:Тепа қаватда- Орнитомимидлар умуртқа парчаси, қўл бўғими тирноқлари. Птерозаврлар бўлаги қанотли бармоқлари ва жағ бўлаклари. Ўрта қават стегазаврлар тирноқ бўғимлари (калтакесак хашаротлар инидан озиқланган). Цератопсы –бош суяги бўлаги Пастки қаватда –анкилозаврларнинг умуртқа бўлаги.
6-витрина –Гадрозаврлар :Тепа қаватда жағ тиши бўлаклари.Ўрта ва пастда хар хил умуртқалиларнинг бўлимлари бор. Умуртқалиларнинг қовурғалари, қўл ва тирноқ бўғимлари.
Асосий витринада Архидискадон қолдиқлари қўйилган. Ўзбекистоннинг Тошкент вилояти 2013 й да Охангаронда топилган. Архидискадон хартумлилар оиласига мансуб бўлиб у мамонтлар авлодига киради. 2-2,5 млн йил илгари яшаб ўтишган.
7- витринада чиғаноқлар моллюскалар намойиш қилинган.
Рекомендации по теме