filmov
tv
Ота-она хаққига дуо.
![preview_player](https://i.ytimg.com/vi/IG1uFgV00k0/maxresdefault.jpg)
Показать описание
Ота – она учун дуо
Ота - она инсон ҳаётидаги энг муҳим инсонлардир. Аллоҳ уларга ҳар биримизни дунёга келтириш масъулиятини берган.
Фарзанд ота-онанинг ҳузурида ўзини қанчалик хокисор тутса, шунчалик яхши. У бутун меҳрини хокисорлик ила ота-онасига пояндоз қилса ҳам оз. Шу билан бирга, доимо уларга Аллоҳ таолодан раҳм-шафқат тилаб, дуо қилиб туриши лозим.
Ҳофиз Абу Бакр Баззор Бурайда розияллоҳу анҳудан, у киши ўз оталаридан қилган ривоятда қуйидагилар келтирилади: «Бир одам зиёратда онасини кўтариб юриб, тавоф қилдираётган экан. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: – Онамнинг ҳаққини адо қилдимми? – деб сўрабди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: – Йўқ, бир оҳ тортишининг ҳаққини ҳам адо қилганинг йўқ, – деган эканлар».
Инсон ўз ота-онасига итоаткор ва мехрибон бўлиши шартдир.
Абу Амр аш- Шайбоний қўллари билан Абдуллох (ал-Ансорий) нинг ҳовлисига ишора қилиб: “Мана шу ҳовлининг соҳиби менга бундай деб айтган эди”-дедилар. Мен набий саллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Аллоҳ таоло азза ва жаллага қайси амал маҳбуброқдир?”-деб сўрадим. Жаноб Расулуллоҳ: Намозни ўз вақтида ўкимоқлик”-дедилар. Мен: “Яна қайси амал”- деб сўрадим? Жаноб Расулуллоҳ: “Ота-онага итоат қилмоқликдир”- деб айтдилар. Мен яна: Қайси амал?”-дедим. Жаноб Расулуллоҳ саволларимга шу тариқа жавоб қилдилар. Агар яна сўраганида яна жавоб берардилар. Ота-она ҳар бир инсон учун мўътабар зотдир. Ота-она ким бўлишидан қатъий назар уларни хизматини қилиш, хурмат-эҳтиром қилиш ҳар бир фарзанд учун ҳам фарз ҳам қарздир.
Бизнинг ҳаётимиздаги энг катта пушаймон нима? Албатта, ота-оналаримизга ўз вақтида эътибор бера олмаслигимиз, улар хоҳлагандек муомала қила олмасликларигимиз. Айниқса, улар хает бўлмаганида бу камчиликни қандай бартараф этиш мумкин? Фақатгина икки дунё саодатини сўраб, улар учун илтижо билан Қодир Аллоҳга мурожаат қилиш қолади, холос.
Ота-она учун қилинган дуо, Аллоҳ томонидан дарҳол қабул қилинади ва баракат келтиради. Ушбу дуолардан бири:
Wa Akhfiđ Lahumā Janāĥa Adh-Dhulli Mina Ar-Raĥmati Wa Qul Rrabbi Arĥamhumā Kamā Rabbayānī Şaghīrāan 17: 24
Икковларига мехрибонлик ила хокисорлик канотингни пастлат ва: “Роббим, улар мени кичикликда тарбия килганларидек, уларга рахм килгин”, деб айт. 17: 24
Rabbanā aġfir lī wa liwālidayya wa lilmu'uminīna yawma yaqūmu al-ḥisābu. 14: 41
Роббимиз, хисоб килинадиган Кунда мени, ота-онамни ва муминларни магфират айлагин. 14:41
Rabbigh fir lee wa liwaa lidaiya wa liman dakhala baitiya mu’minanw wa lil mu’mineena wal mu’minaati wa laa tazidiz zaalimeena illaa tabaaraa (17:28).
Агар улардан Роббингдан рахмат талаб килган холда юз угирадиган булсанг, бас, уларга мулойим суз айтгин. 17:28
Аллахумма ихдиний уа уалидайи уа акаарибий аляссырати ль-мустакыйм.
Эй Аллоҳим, мени, ота-онамни ва оиламни тўғри йўлга бошлагин.
Аллоҳ таоло барчамизни ота-онасини рози қиладиган фарзандлардан қилсин! Ота-оналаримизни тани-жонларини саломат қилиб, узоқ йиллар дуогўйимиз бўлиб юришларини насиб қилсин! Омин!