Прокурор тадбиркорлар муаммоларини тинглади

preview_player
Показать описание
Тошкент вилояти прокуратураси ташаббуси билан тумандаги 18-умумтаълим мактабида “Прокурор ва тадбиркорлар” учрашуви ташкил этилди.

Унда Тошкент тумани прокурори Алишер Назаров, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ихтиёр Хўжаяров ҳамда Ўзбекистон савдо-саноат палатаси туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбари Алишер Иноғомовлар тумандаги тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш чораларини кўришди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувда 30 нафарга яқин тадбиркор иштирок этиб, улар ўзларини қийнаб келаётган муаммолари ва таклифларини билдирди. Мурожаатлар асосан имтиёзли кредит ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларда бўлди.

Қўшимча ўрганишни талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотлардан мурожаатларни қонуний ҳал этишлик учун муддатлар белгиланиб, аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди ҳамда ижроси сектор раҳбарлари томонидан назоратга олинди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.
Рекомендации по теме