Уй лойихаси Алибобони Оиласида нималар булаяпти..

preview_player
Показать описание

Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Россия:4276640236500163
#Uzcart:8600042325671096
100068769234 토스뱅크
Уй лойихаси учун
Тел +998916751327

imranuz
Автор

Алебобо укам умрез узок булсин сиздака болага олло куч кувват берсин онажонез Бахтина мог булинг

AkkdjxkxJxjdkfkx
Автор

Алибобо буюк инсон булади келажакда ин шаа Аллох❤

ayiwamamadjonova
Автор

Ассалому алайкум хорманглар усталар чарчаманглар Аллох мадаткор булсин илохим 👍🏻👍🏻👍🏻👍🏻👍🏻👍🏻👍🏻👍🏻

ИлхомжонУсмонов-ээ
Автор

Ассалому алайкум хайерле кеч ака олло Рози булсин манихам шундай болам булишни розу киламан умри узок булсин

AkkdjxkxJxjdkfkx
Автор

Салом хамма ижодкорлар мен имрон уз алиббобони доим кузатиб бораман ман хозирда Россия давлатида ишлаяпман уйга борсам албатта Алиббобони кургани бораман эзгу ишларда чорчаманглар

СадуллаХамракулов
Автор

Ривоят
Дуо касри
СЕНГА АЛЛОҲ KИФОЯ ҚИЛСИН
Ота ӯғлини Яманга юбора туриб шундай деди:
“Ӯғлим, мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл. Зеро, унинг дуоси билан Аллоҳнинг орасида парда-тўсик йўкдир”
Шу ўринда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтган бир воқеани келтириб ўтамиз:
Чорраҳалардан бирида кичик юк машинаси ва енгил машина тўқнашиб кетди. Юк машина ҳайдовчиси суданлик, енгил машина эгаси саудиялик бўлиб, тўқнашув натижасида иккала машинага ҳам айтарли даражада зарар етмаганди.
Саудиялик жаҳл билан машинасидан тушиб, тўқнашув тўлиқ ўзининг хатоси натижасида бўлганига қарамай суданликни сўкиб, ҳақоратлаб, лаънатлаб, олдига борди-да, юзига тарсаки тортиб юборди. Зарбанинг кучлилигидан суданлик ҳайдовчининг кўзи чиқиб кетишига бир баҳя қолди.
Лекин у :
“Сенга Аллоҳ таоло кифоя қилсин. Ишимни унга топширдим. Мен сенинг ҳаққингда хато қилган бўлсам, Аллоҳ таолонинг Ўзи мени ҳисоб-китоб қилсин. Агар менга зулм қилган бўлсанг, Аллоҳ таоло сендан кечиктирмасдан, тезлик билан ўч олсин”, дея олди холос...
Суданлик киши воқеанинг давомини ҳикоя қилади:
“У ердан кетдим. Ичимда бир олов ёнар, қайта-қайта “Ҳасбияллоҳ, ҳасбияллоҳ (менга Аллоҳ таоло кифоя)” деб айтардим.
Бир неча кун ўтгач мол бозорига бориб, машинамни бир четга қўйдим. Шу пайт бир киши келиб,
“Иккита қўйим бор. Анави кўчадаги ошхонага олиб бориб бермайсанми?” — деб сўраб қолди.
Мен рози бўлдим. Қўйларни машинага юкладик, у ўзининг машинаси билан олдинга ўтиб, йўл кўрсатиб борди.
Манзилга етгач қўлимни ушлади-да,
“Мени танидингми?” деди.
“Йўқ”, дедим.
У: “Мен сен билан машинада тўқнашиб кетган, юзингга урган кишиман”, деди.
Мен яна ўша кунгидек
“У ишни ҳузурида ҳақлар зое бўлмайдиган Зотга (Аллоҳга) топширганман”,
деб жавоб бердим.
Шу вақт унинг кўзларига ёш келди:
– “Қанийди ўшанда менинг устимдан полиция ёки судга арз қилганингда...
Ёки мени уриб қасосингни олганингда...
Сен ишингни топширган зот ўша воқеанинг эртасигаёқ мендан қасос олди:
Худди шу машинада автоҳалокатга учрадим, икки фарзандим, ўғлим ва қизим ҳалок бўлди... Аллоҳ таолога қасамки, мен кўчаларни кезиб, кечирим сўраш, розилигингни олиш учун ўн беш кундан бери сени қидираман. Менга келган мусибатга сабр қилдим, буни қилган зулмим учун дунёда берилган жазо деб билдим. Лекин аниқ ишондимки, охиратдаги ҳисоб-китобдан қочиб қутулиб бўлмас экан. Мана мен олдингдаман. Сендан фақат бир нарсани сўрайман: мендан қасосингни ол, хоҳлаган ишингни қил, лекин мени кечир!”
Унинг ҳолатини, йиғлаётганини кўриб раҳмим келди.
Унга:
– “Кечиримли киши ҳурматга сазовордир. Аллоҳ таоло сени кечирсин, гуноҳларингни мағфират қилсин”, дедим...!
У кетди. Олдимдан узоқлашар экан, қайта-қайта “Аллоҳ таолога қасамки, бундан кейин ҳеч қайси мусулмонга зулм қилмайман!
Аллоҳ таолога қасамки, бундан кейин ҳеч қайси мусулмонга ЗУЛМ қилмайман!” – деб айтарди...”
Бу ҳаётда содир бўлган, воқеий қисса.
Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўлинг. Одамларга озор бериб, “Табиатан шундай одамман”, деб ўзингизни оқламанг.
Жим турган ҳар қандай киши жавоб қайтаришдан ожиз эмас.
Шундай кишилар бўладики, қалби оғриётганлиги, агар гапирса, бу оғриқ янада кучайиб кетиши туфайли жим туради.
Шундайлар бўладики, гапирган гапи фойда бермаслигини билгани учун ҳам сукут сақлайди.
Яна шундай одамлар бўладики, бошқаларга зарар бериб қўймаслик учун ғазабланган вақтида сукут сақлайди....
Билмаганларга билдирганлар ва унутганларга эслатганларга Ўзи ёрдамчи, ҳимоячи ва кўмакчи бўлсин!
“Мазлумнинг дуосидан сақланинглар. Зеро, у булутга кўтарилади. Аллоҳ: “Иззатим ва улуғлигимга қасамки, гарчи озгинадан кейин бўлсада сенга, албатта, ёрдам бераман”, дейди” (Таброний ривояти).
Барчамизни мазкур воқеадан ибрат оладиган ва ёмон амаллардан сақланадиганлардан қилсин.

imranuz
Автор

Унитманг! Аллоҳнинг сизга берган синовлари аслида сиз учун ҳайрлидир.

Янада кўпроқ 👇🏼

imranuz
Автор

Ассалом алайкум.
Дилербекка гап йук.
Пешонаси яркираган куев килади!😅

КудратуллаСафиев
Автор

✒️​​Бир камбағал, фақир кишининг бошига оғир ташвиш тушди, қарзлари кўпайиб 500-динорга етди. Уларни тўлашга қурби етмасди. Бошқа томондан қарз берганлар пулларини тинмай талаб қила бошладилар. Ночор қолган киши бой савдогарнинг ҳузурига бориб 500-динорни маълум муддатда қайтариш шарти билан қарз ҳавола қилди ва қарзларини тўлади. Куну тун бир бирини қувлаб ўта бошлади. Аҳвол эса ёмонлашгандан ёмонлашди. Келишилган муддат етиб келди. Савдогар пулини сўраб келди. Бечора фақир эса тўлашга бир дирҳами ҳам йўқлигини айтди. Савдогар қозига арз қилди. Қози камбағални то қарзини тўламагунча зиндонга ташлашга ҳукм қилди.
Камбағал киши қозига:
- Ҳазрат эртагача менга изн беринг, уйимга бориб аёлимга айтай, оиламдагиларни ҳотиржам қилиб келай, токи мендан ташвишланмасинлар.
Қози:
- Эртага қайтиб келишингга ким кафил бўлади?
Камбағал:
- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кафил қиламан. Гувоҳ бўлингки агар эртага қайтиб келмасам, дунё ва охиратда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари эмасман. Қози ҳам солиҳ киши эди, фақирдан бу кафилликни қабул қилиб, уни уйига бориб келишига изн берди.
Киши уйга келгач аёлига вазиятни тушунтирди. Солиҳа, оқила аёл:
- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни қози ҳузурида кафил қилиб келибсиз, келинг энди у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтамиз. Шояд Аллоҳ айтган саловатларимиз баракасидан ғам-ғуссаларимизни аритса.
Шундай қилиб эр-хотин ўтириб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айта бошладилар. Ҳатто уйқу ғолиб келиб, ухлаб қолдилар.
Киши тушида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. У зот фақирга: Тонг отгач волий ҳузурига бор. Унга менинг саломимни етказ. Ва айтгинки: Расулуллоҳ ( С.А.В.) қарзларимни тўлаб беришингизни талаб қилдилар. Агар гапинг ростлигига исбот талаб қилса унга икки аломатни айт: Биринчиси волий ҳар кеча канда қилмай менга минг марта саловат айтади.
иккинчиси кечаги тунда саловатни саноғида адашиб кетди, лекин менга тўлиқ етказилди айтган саловатлари.
Киши уйғониб, шаҳар волийи ҳузурига ошиқди. Олдига кириб салом берди ва:
- Расулуллоҳ (С.А.В.) сизга салом айтдилар ва мени қарзимни қоплашингизни буюрдилар, деди.
Волий:
- Қарзинг қанча?
Киши:
- 500-динор.
Волий:
- Гапингни ростлигини тасдиқловчи далилинг борми?
Киши:
- Иккита далилим бор. Бири сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кеча минг марта саловат айтасиз.
Волий:
- Гапинг тўғри, деб йиғлаб юборди.
Киши:
- Иккинчиси кеча кечаси саловат айта туриб саноқдан адашиб кетдингиз, Набий алайҳиссалом саловатларингиз комил тарзда етказилганини хушхабарини бердилар.
Волий:
- Рост айтдинг, деди ва ёшлари кўзларидан қуйилиб кетти.
Сўнг байтул молдан 500-динор беришларини амр қилди. Яна ўз молидан 2500-динор берди ва:
- Бу сенга Набий С.А.В.дан салом келтирганинг учун икром, деди. Киши волий ҳузуридан чиқиб, қозининг олдига шошди. Етиб келгач, қози уни кутиб ўтирганини ва қўлида ҳамён кўрди. Қози:
- Мен қарзингни қоплайман, мана сенга 500-динор. Чунки мен сени сабабингдан Расулуллоҳ С.А.В.ни тушимда кўрдим. У зот менга Агар уни қарзини ўтасанг, Қиёматда сендан гуноҳларингни кечамиз дедилар, деди.
Шу пайт савдогар кириб келди ва қозига:
- Жаноб қози мен бу кишидан қарзларимни кечдим, розиман. Мана бу 500-динор мендан унга ҳадя. Чунки мен унинг сабабидан Расулуллоҳ С.А.В.ни туш кўрдим. У зот менга: Агар уни қарзидан кечсанг, сени гуноҳларингдан Қиёмат куни кечамиз дедилар, деди.
Шундай қилиб киши қози ҳузуридан беҳад хурсанд бўлиб чиқди, аёлига хушхабарни айтишга ошиқди. 500-динор қарзини тўлаб берадиган одам ахтариб юрган эди, мана энди уйига 4000-динорни кўтариб шодмон қайтмоқда. Буларнинг барчаси Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилган саловат барокатидан содир бўлди.

༺🌺༻🌸༺🌺༻
ДУСТЛАРИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ...📚

imranuz
Автор

ASALOMU. ALEYKUM. RAXMATULLO. AKA. MEN. PRIMERANI. UTKAZVORIPMAN

Элмира-йж
Автор

Ибратли хикоя.

Шапалоқ...

Бир йигит бўлган экан. Ота-онаси анча пулдор одамлар экан ва уни чет элга ўқишга юборишибди. Узоқ вақт чет элда ўқиган ҳалиги бола қайтиб келганда бироз ўзгариб қолибди. У ўзини ниҳоятда замонавий деб ҳисоблар ва отасининг намоз ўқишини кўрганда гўёки ачингандек қараб турар экан. Бунинг сабабини сўрашса:
— Ҳаммаларингиз кап-катта одамсизлар, қилаётган ишларингиз ёш болаларга ўхшайди. Умуман кўрмаган нарсага қанақа қилиб сиғинасизлар ҳайронман, — дебди.
— Ўғлим, бу динга ота боболаримиз ҳам амал қилишган.
— Нима бўлибди? Сизлар замондан анча орқада қолибсизлар. Чақиринг, ўша энг катта домлаларингизни, бир мот қилиб қўяй. Агар ҳақиқатдан менинг саволларимга жавоб бера олса бошқа гап.
Излаб-излаб, охири бир олим одамни олиб келишибди.
— Кимсиз? Менинг саволларимга жавоб бера оласизми?
— Мен Аллоҳнинг бир қулиман. Иншооллоҳ, саволларингизга қўлдан келганча жавоб беришга ҳаракат қиламан.
— Бу саволларимга чет элда катта олимлар ҳам жавоб топиша олишмаган.
— Аллоҳ қодир қилса, ҳеч гап эмас.
— Менда учта савол бор:
1. Худо борми? Бор бўлса, унинг шаклини кўрсатинг.
2. Тақдир нима?
3. Агар шайтон оловдан яралган бўлса, нега охиратда у дўзахда оловга ташланади? Бу унга азоб бермайди-ку, шуни Худо олдиндан ўйлаб кўрмаганми?
Кутилмаганда олим йигитнинг бетига шапалоқ тортиб юборибди. Ҳалиги йигит кутилмаган зарбадан ўзини йўқотиб қўйибди ва:
— Нега урдингиз? Саволларимдан шунчалик аччиқландингизми? — деб, сўрабди.
— Йўқ, ўғлим, хафа бўлмадим, — жавоб берибди олим, бу шапалоқ сенинг учала саволингга жавобдир
— Тушунмадим
— Ҳозир сени урганимда оғриқ ҳис қилдингими? — деб, сўрабди олим
— Албатта, ҳис қилдим
— Демак, сенингча, оғриқ мавжуд, шундайми?
— Ҳа
— Ундай бўлса, унинг шаклини кўрсата оласанми?
— Йўқ, кўрсата олмайман.
— Бу менинг биринчи жавобим. Биз Аллоҳнинг шаклини англай олмасак ҳам. Унинг борлигини ҳис қиламиз. Кеча кечқурун, мен сени уришимни тасаввур қилганмидинг?
— Йўқ.
— Умуман, бирор кун менинг сенга айнан бугун шапалоқ уришимни билганмидинг ёки ўйлаганмидинг?
— Йўқ.
— Бу тақдир, — давом этибди олим, — сени шапалоқ билан урган қўлим нимадан иборат?
— Теридан
— Сенинг юзинг-чи?
— У ҳам теридан.
— Теридан иборат бўлган қўлим билан, сенинг теридан иборат юзингга урганимда нимани ҳис қилдинг?
— Оғриқни
— Демак, агар Аллоҳ хоҳласа, оловдан иборат бўлган дўзах ўти оловдан яралган шайтон учун оғриқ беришга қодир бўлади, — деб сўзини тугатибди олим.
Шундай қилиб олим бир шапалоқ билан йигитнинг учта қийин саволига жавоб берган экан.

imranuz
Автор

Дорвозахонанитеппасини йопиб айвон киберилар

ОйшахонМамажонова
Автор

Жаги тинмас экан Алй бобон 100 сум бериб гапртира олмайсиз 1000 бериб тухтатолмайсан экан Алйбобон 😂

mokki
Автор

Ассалам алейкум adaya город Таджикистан живём вас телефон номер есть если карта номер есть удаляет Оставьте комментарий что-нибудь Напишите пожалуйста Спасибо

abdusattaralisherov