Ёсин СУРАСИ 46 77 оятлар 1080р

preview_player
Показать описание
46. Уларга Парвардигорларининг оятларидан бирор оят келса, албатта, улар (ўша оятдан) юз ўгирувчи бўлурлар.

47. Қачонки, уларга: «Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қилинглар», - дейилса, кофир бўлган кимсалар имон келтирган зотларга (истеҳзо билан): «Агар Аллоҳ хоҳласа, Ўзи озиқлантирадиган кишиларга бизлар таом берурмизми? Сизлар, шубҳасиз, аниқ залолатдадирсизлар», - дерлар.

48. Яна улар: «Агар ростгўй бўлсангизлар (айтинглар-чи), мана шу ваъда (азоб) қачон бўлади?» - дерлар.

49. Улар жанжаллашиб турганларида, уларни тутувчи биргина қичқириқни кутмоқдалар, холос.

50. Бас, улар на бирор васият қилишга ва на (оила) аҳлига қайтишга қодир бўлурлар.

51. (Қиёмат куни) сур чалиниши билан бирданига улар қабрларидан Парвардигорлари сари суғурилиб чиқурлар.

52. Улар: «Ҳолимизга вой! Ким бизларни ухлаётган жойимиздан ўйғотди?» - деганларида, (уларга айтилур): «Мана шу Раҳмон ваъда қилган ва пайғамбарлар сўзлаган рост нарса (қиёмат)дир».

53. Фақатгина бир қичқириқ, бас, дарҳол уларнинг барчалари Бизнинг даргоҳимизда ҳозир қилинувчидирлар.

54. Мана бугун ҳеч бир жонга зулм қилинмас ва сизлар фақат ўзларингиз қилиб ўтган амалларингизга қараб тақдирланурсизлар.

55. Албатта, жаннат аҳли бу Кунда (роҳат ва фароғат) иш(лари) билан шоддирлар.

56. Улар ўз жуфтлари билан бирга сояларда, сўриларда суяниб ўтирурлар.

57. Уларга у жойда (турли) мевалар ва улар учун истаган нарсалари мавжуддир.

58. (Уларга) раҳмли Парвардигор (томони)дан салом (айтилур).

59. Эй, жиноятчилар, бу Кунда, энди (мўминлардан) ажралинглар!

60. Мен сизларга тавсия қилиб: «Эй, Одам болалари, шайтонга ибодат (итоат) қилмангиз, чунки, у сизларга очиқ душмандир.

61. Менгагина ибодат қилинглар! Мана шу Тўғри йўлдир»,- демаганмидим?!

62. (Шайтон) сизларнинг ичингиздан кўп авлодни йўлдан оздирди. Ахир, ақл юритувчи бўлмадингизларми?

63. Сизларга ваъда қилинган жаҳаннам мана шудир!

64. (Дунёда) кофир бўлиб ўтганларингиз сабабли бу Кунда унда тобланингиз!

65. Бу Кунда Биз уларнинг оғизларини муҳрлаб қўюрмиз. Бизга уларнинг қилиб ўтган ишлари ҳақида қўллари сўзлаб, оёқлари гувоҳлик берур.

66. Агар Биз хоҳласак, уларнинг кўзларини йўқ қилган бўлур эдик. Ана у ҳолда улар йўлга шошардилар- у, (лекин) қаёқдан (йўлни) кўра олсинлар?!

67. Агар Биз хоҳласак, уларни турган жойларида (маймун, тўнғиз ё тош каби) нарсаларга айлантириб қўйган бўлур эдик. Сўнг улар (олдинга) юришга ҳам қодир эмаслар ва (орқаларига ҳам) қайта олмаслар.

68. Биз кимга узоқ умр берсак, унинг вужудини хам (эгик, заиф) қилиб қўюрмиз. Ахир, ақл юргизмайдиларми?!

69. (Муҳаммадга) шеърни таълим бермадик ва унга (шоирлик) мумкин ҳам эмас. У (ваҳий) фақат зикр (эслатма) ва аниқ Қуръондир.

70. (У) тирик (ақлли) кишиларни огоҳлантириш ва кофирларга Сўз (азоб) муқаррар бўлиши учун (нозил қилинган)дир.

71. Ахир, улар учун Ўз «қўлимиз» иши билан чорва ҳайвонларини яратиб қўйганимизни кўрмадиларми?! Мана улар ўша (ҳайвон)ларга эгадирлар.

72. Биз ўша (ҳайвон)ларни уларга бўйин сундириб қўйганмиз. Ана уларнинг минадиган нарсалари ҳам ўша (ҳайвон)лардан ва ўшалардан егайлар.

73. Яна улар учун ўша (ҳайвон)ларда (турли) фойдалар ва ичимлик (сут-қаймоқ)лар бордир. Ахир, шукр қилмайдиларми?!

74. Аллоҳни қўйиб ёрдам олиш умидида «илоҳ»ларни тутдилар.

75. Улар ҳозирланган қўшин бўла туриб, уларга ёрдам беришга қодир бўлмаслар.

76. Бас, (эй, Муҳаммад,) Сизни уларнинг сўзлари ғамгин қилмасин! Зотан, Биз уларнинг яширадиган нарсаларини ҳам, ошкор қиладиган нарсаларини ҳам билурмиз.

77. Инсон, Биз уни нутфадан (бир томчи шаҳват сувидан) яратганимизни, энди эса, у бирданига (Ўзимизга) ошкора хусумат қилувчи бўлиб қолганини кўрмадими?!

78. У Бизга: «Чириб кетган суякларни ким ҳам тирилтира олур?»- деб, масал келтирди-ю, (аммо) ўзининг (қандай) яралганини унутиб қўйди.

79. (Эй, Муҳаммад,) айтинг: «У (чириган суяк)ларни дастлаб пайдо қилган зотнинг Ўзи қайта тирилтирур. У турли хил яратиш(лар)ни билувчидир».

80. У сизлар учун яшил дарахтдан олов пайдо қилган зотдир. Бас, сизлар ўшандан олов ёқурсизлар.

81. Осмонлар ва Ерни яратган зот яна уларнинг худди ўзидек яратишга қодир эмасми?! Йўқ, (албатта, қодирдир). У яратувчи ва билувчидир!

82. Бирор нарса (яратиш)ни ирода қилганда, Унинг иши фақатгина: «Бўл!»- дейишдир. У (нарса) эса бўлур (вужудга келур).

83. Бас, барча нарсанинг эгалиги Ўз «қўли»да бўлган (Аллоҳ)га тасбеҳ (айтилур). Унга (ҳузурига)гина қайтарилурсизлар!
Рекомендации по теме