filmov
tv
Томорқа эгаси ким? Ўзбекистон ва Британия: Томорқанинг икки хил тақдири BBC Uzbek O'zbekiston
![preview_player](https://i.ytimg.com/vi/NQZamTG4La8/sddefault.jpg)
Показать описание
#bbcuzbek #uzbekistan #tomorqa #mirziyoyev
Ўзбекистонда охирги йилларда томорқалар фаолиятига алоқадор янги қонун ва фармойишлар тез-тез чиқмоқда.
Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёвнинг ўзи охирги икки-уч йил ичида аҳолига лимон, қалампир, ёнғоқ, зафарон каби мева-сабзавотларни ўстиришни тавсия қилди, лекин буларнинг ҳаммаси ҳам мувафқақият билан якун топмади.
Ўтган йили жойларда аҳоли томорқасидан нақадар самарали фойдаланаётганини аниқлаш учун ҳокимият расмийлари ҳатто уйма-уй юриб ҳовлилар ичида нималар етиштирилаётганини текшира бошлашди.
Бу йил давлат раҳбари ҳатто томорқалардан оқилона фойдаланмаётганлар жаримага тортилишини айтди - аммо кўпларнинг эътирозига сабаб бўлган бу жаримани депутатлар маъқуллашсада, у Сенатдан ўтмади.
Ҳукумат бу чораларни мамлакатдаги озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳолининг даромад манбаини ошириш каби иборалар билан изоҳлайди.
Аммо, бу чоралар танқидчилари ушбу эзгу мақсадларга қишлоқ хўжалиги соҳасига давлат аралашувини янада ошириш билан эришиб бўлмаслигини таъкидлайдилар.
Бу каби танқидчилар ҳукумат таркибида ҳам мавжуд. Адлия вазири ўринбосари Акбар Тошқулов ўзининг Фейсбук саҳифасида қишлоқ хўжалиги соҳасини эркинлаштириш ғоялари тўсиқларга учраётганини ёзди.
«Қишлоқ хўжалигига оид муҳим қонун лойиҳаларини бугунги муҳокамасида ерга бўлган мулкий ҳуқуқларни мустаҳкамлаш борасидаги либерал ғояларни ўтказа олмадик. Шунга қарамай лойиҳани тайёрлашда иштирок этган барча ишчи гуруҳ аьзоларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ишонаманки, соҳада ўзгаришни ҳохловчи илғор фикрловчи тарафдорлармиз яна бор» - деб пост қолдирди вазир ўринбосари.
«Қишлоқ хўжалигида буйруқбозлик эмас - манфаатдорлик, назорат эмас - эркинлик, ерга эгаллик ҳисси деҳқонни самарали меҳнатга ундайди. Бунга эса, ерга бўлган айрим мулкий ҳуқуқларни мустаҳкамламасдан эришиб бўлмайди,» - дея қўшимча қилди у.
Озиқ-овқат хавфсизлиги нафақат Ўзбекистон, балки Британиядек бадавлат давлатга ҳам хос масала.
Унга ечимлардан бири эса «аллотмент» деб аталувчи томорқалар мажмуалари.
Мамлакатдаги биринчи бу каби мажмуа 18-аср бошида қайд қилинган. Улар маҳсулот етиштириш учун ўз ери бўлмаган қашшоқ аҳолига жуда кичик тўлов эвазига ажратиб берилган.
1925 йилда қайта ишлаб чиқарилган қонунда айтилишича, бундай мажмуа ичидаги бир одам ё оилага ижарага бериладиган полиз ҳажми минг квадрат метрдан ошмаслиги керак, аммо бугунда уларнинг ҳажми ҳар жойда ҳар хил.
Ҳар бир шаҳар маъмурияти бундай экин ерларини аҳолига ажратиш мажбуриятига эга. 200 мингдан кам одам яшайдиган биргина қадимий Колчестер шаҳрининг ўзида 19та шундай мажмуа бор.
Бу каби томорқаларнинг нафақат аҳолига ўз-ўзини озиқ-овқат билан таъминлаш, балки иқлим хавотирлари туфайли ҳам яна аҳамияти ошган. Ҳавонинг заҳарланиши, биотурфахилликнинг камайиши яшил ҳудудларни ҳимоя қилиш чақириқларига сабаб бўлмоқда.
Катта миқдорда етиштириладиган маҳсулотларга кимёвий ишлов берилишидан тобора норози бўлаётган аҳоли эса борган сари органик тоза мева ва сабзавотларни афзал кўряпти.
Бу каби томорқа мажмуалари қурилиш компаниялари ҳамлаларидан қаттиқ ҳимоя қилинади ва матбуотда бот-бот полиз ижарачиларининг суд орқали ғолиб чиққанини ўқийсиз.
Ибрат Сафо шундай томорқа мажмуаларидан бирига сафар қилди.
BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda

Комментарии