filmov
tv
Фарзандларимиз бизнинг давомчиларимиз ва келажагимиз пойдеворидир.
Показать описание
Ўсиб келаётган ёш авлодни соғлом ва ҳар томонлама етук вояга етказиш, мактабгача таълимнинг самарали тизимини ташкил этиш бўйича Ҳазорасп туманда бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Чунки, фарзандларимиз бизнинг давомчиларимиз ва келажагимиз пойдеворидир. Уларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб улғайиши йўлида фидойилик кўрсатиш эса бурчимиздир.
Хусусан, 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами арафасида ”Темирчи маскани” маҳалласида жойлашган 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти Давлат инвестиция дастури доирасида реконструкция қилиниб, лойиҳа қиймати 7 миллиард 351 миллион сўм миқдорида маблағ сарфланган ҳолда бино ва иншоотлар янгидан қурилиб, ўйин майдончалари, ошхона, мусиқа ва спорт заллари замонавий жиҳозланди.
Бугун ушбу давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда қатнашган Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов барчани жажжи ўғил-қизларимизни бағрига олган ушбу замонавий иншоот билан табриклаб, болалар учун яратилган шарт-шароит хусусида тўхталди.
Шунингдек, очилиш маросимига таклиф этилган мактабгача таълим ташкилотлари, маҳалла оқсоқоллари, тарбияланувчиларнинг ота-оналари бундай имкониятлар яратиб берилаётганлиги учун давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Туман ҳокими давлат мактабгача таълим ташкилотида яратилган шароитлар билан танишиш билан бирга, тарбияланувчилар билан суҳбатлашиб, уларга совғалар улашди.
Дарҳақиқат, муассаса айни дамда замонавий кўринишга эга бўлиб, 360 ўринга мўлжалланган. Энг муҳими, бу ердаги шароитлар - болаларнинг ўйин майдончалари, овқатланиш, ювиниш, дам олиш хоналари юқори талабларга мос. Бу болажонларимизнинг таълим-тарбия олишлари, ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғайишига хизмат қилади.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Комментарии