QO'SHKO'PIR XALQ KUTUBXONASI ISH BOSHLADI

preview_player
Показать описание
ХАЛҚ КУТУБХОНАСИ
халқ хизматига тайёр
Қўшкўпир туманида кутубхоналар сони яна биттага кўпайди. Яъни, туман ахборот кутубхона марказига қарашли халқ кутубхонаси барча шарт-шароитлар билан таъминланди. Ушбу кутубхона туман истироҳат боғида қад ростлаган бўлиб, китобхонлар учун қулай, зарур бўлган, бир сўз билан айтганда, виртуал ҳамда электрон кутубхона хизматлари ҳам йўлга қўйилди.
Бугун Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов бошчилигида туман прокурори, ДСИ бошлиғи, ИИБ ФМБ бошлиғи ҳамда фахрийлар иштирокида ушбу кутубхонанинг очилиши бўлиб ўтди. Улар кутубхонадаги барча шарт-шароитлар билан танишдилар. Аҳолининг барча қатламига хизмат кўрсатувчи ушбу маърифат марказида раҳбар хонаси, мутолаа хонаси, муҳокама ва компьютер хонаси, алоҳида хожатхона ва қўл ювиш хоналари мавжуд. 1000 дан ортиқ китоб фондига эга ушбу кутубхона бир вақтнинг ўзида 40 нафарга яқин китобхонга хизмат кўрсата олади. Маърифат марказида жаҳон ва бадиий адабиётлар, болалар ва соҳага оид адабиётлар ўрин олган. Эндиликда китобхонлар учун нафақат мавжуд китоблардан, балки интернет кутубхоналардан ҳам фойдаланиш имконияти яратилди. ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Рекомендации по теме