ЖУМА КУНИДА КАХФ СУРАСИНИ ТИНГЛАНГ ИККИ ЖУМА ОРАСИДАГИ ГУНОХЛАР КЕЧИРИЛАДИ | дуолар

preview_player
Показать описание
Жума кунида кахф сураси

жума дуоси, јuma muborak, surah KAHF, duolar, quron, курон, дуолар, истигфор, зикр

#жума #кунида #кахфсураси #дуолар #суралар #курон
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Жума куни Каҳф сурасини ўқишнинг фазилати

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Азиза, мўмина, муслима опа-сингиллар! Саййидул айём, ҳафталик байрам кунимиз барчаларимизга муборак бўлсин! Ушбу жума сиз азизалар билан жума кунида «Каҳф» сурасини ўқишнинг фазилатлари ҳақидаги маълумотлар билан танишиб чиқсак. «Каҳф» сўзи ғор маъносини англатади. Сурадаги асосий қисса қаҳрамонлари Роббиларига иймон келтирган ёш йигитлар ўз замонлари подшоҳи зулмидан қочиб, иймонларини сақлаш мақсадида ғорга кириб оладилар ва ўша ерда илоҳий мўъжиза содир бўлади. Суранинг номи шундан олинган.»Каҳф» сураси Қуръони Каримдаги «Алҳамду» билан бошланган беш суранинг биридир. Бу сурада қиссаларга асосий урғу берилган. 110 оятдан иборат бўлган Қаҳф сурасининг 71 ояти қиссалардан иборат. Сураи каримада каҳф(ғор)га кириб олган йигитлар, икки боғ, Одам ва Иблис, Мусо алайҳиссалом ва солиҳ банда ҳамда Зулқарнайн қиссалари келади.»Каҳф» сурасида ҳам Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби ақидани, фикр ва тасаввурни, одоб-ахлоқ ва қадриятларни исломий йўлга солишга даъват етакчилик қилади.

Ислом даъватининг машаққатли босқичида мусулмонларни кофирлар азоблаётган бир пайтда тушган бу сураи карима оятлари, ундаги ибратли қиссалар, агар иймон аҳли қийинчиликларга бардош берса, албатта, ғолиб бўлажакларини англатади. Ҳар замон ва маконда ҳам иймон аҳли синовга учраши, кофирлар вақтинча устун келиши мумкинлигини тушунтиради.

«Каҳф» сураси ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир қанча ҳадиси шарифлар ривоят қилинган. Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Абу Исҳоқ қуйидагиларни айтади:

«Ал Баррознинг қуйидагиларни айтаётганини эшитдим. Бир киши «Каҳф» сурасини ўқиди. Ҳовлида ҳайвон бор эди. Ҳайвон безовта бўла бошлади. Одам қараса, уни булут ўраб турибди. Бўлган ҳодисани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берган эдик, У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй фалончи, ўқийвер, у Қуръон тиловати учун тушган сакийнадир», дедилар».

 Имом Муслим, Имом Насаий ва Имом Аҳмад Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасининг охирги ўн оятини ўқиса, Дажжол фитнасидан сақланади», деганлар.

Бошқа бир ҳадисда: «Ким «Каҳф» сураси аввалидан ўн оят ёд олса, Дажжол фитнасидан сақланади», дейилган.

Ҳофиз Абу Бакр ибн Мурдавайҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлар.

Бу сураи каримада ҳар бир инсон ҳаёти давомида учраши мумкин бўлган фитналар: ҳокимият, подшоҳ, амалдорлар ҳақида, мол-дунё ишқи, дунё ҳодисалари, мансаб, подшоҳлик ва имкониятлар бекаму кўст бўлиши ва бошқа фитналар ҳақида улардан четланиши зарурлиги хусусида баҳс юритилгандир.

Демак, ҳар бир инсон мазкур фитналардан омон бўлиб юриши учун ушбу ҳадиси шарифларга амал қилиб, ҳар куни сураи Каҳфнинг аввалидан ўн оят, ҳар жума эса аввалидан охиригача тадаббур ила тиловат этиб туришни ўзига вазифа қилиб олса, жуда ҳам яхши бўлади.

Демак, ушбу жума «Каҳф» сурасини ўқишга шошилайлик.

Аллоҳ таоло ушбу кундаги ибодатларимизни ўз даргоҳида қабул айласин. Омин.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

shabnamuz
Автор

Ollohim qilgan gunohlarimizni avf et barcha bandalaringni panohingda asra 🙏🤲🤲🤲

ДостонТогаев-чг
Автор

Оллохим шу Жума куни факат узингдан сурайман ер юзида тинчлик булсин. Дунë масжидларида Жума номози овози эшитилишини сурайман. Амин Амин Амин

BobojonDjumaniyazov
Автор

Жуманинг хойру барокоти булсин жума куни маккада 2 ракат намоз укиш барчамизга насиб килсин

shohistaqurbonova
Автор

Ким укиган булса хам Оллохим икки дунё саодатини берсин рахмат катта

sharofatmarimova
Автор

Ё роббил оламин мени дардман аками дардига шифо бер жамикм беморларга узинг шифо бер🤲🤲🤲

Мухаммаджон-пр
Автор

Аллохим барча бандаларингни панохингда асрагин. Шу жумладан мани хам болаларимни, углимни иш йули ва бахт йули очилсин. Омин

СалимаМухторовна
Автор

Оллохии.менга.хам.шундай
Курон у́кишн.насип.килсин🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲

ТиллаИсроилов
Автор

Olloxim oʻzingga oson bemorlarga shifo ber, farzandlarimni sogʻ salomat qigin iymon insof ber hammamizga, yer yuzida tinchlik boʻsin menga ham shifo bersin olloxim xoʻjaynimla bn birga uzoooq umr koʻrib farzandlarimni baxtini koʻrish nasib qisin🤲🤲🤲🤲

dilfuzanurullayeva
Автор

Хаммамизга жума айеми Муборак булсин нимаики ният килган булсак иншаоллох амалга ошсин омин омин

surayyoyusupaliyev
Автор

АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ ШУ ДУВОНИ ЭШИТИБ РУХЛАРИ ЕНГИЛ БУВОТКАН АЗИЗЛАРИМ КИМКИ ШУ ДУВОНИ ЭШИТИБ НИМАКИЙ НИЯТ КИЛИШВОТКАН БУЛСА ХАМА НИЯТЛАРИ АМАЛГА ОШСИН ЭЛ КАТОРИ МАНИЯМ ОРЗУВЛАРИМ АМАЛГА ОШСИН ОМИН❤❤❤❤❤❤❤🤲🤲🤲🤲🤲🤲

Наргиза-шю
Автор

Оллохга буюклиги кадар хамду санолар узинг гунохларимизни махфират кил Мухаммад САВ га саловатлар булсин хайирлисини бергин

TurkDoctor
Автор

КАФҲ сурасини ўқиб эшитганларга АЛЛОҲ икки дунё. Саодатини берсин.

neshquvvatova
Автор

Барчамизга жаннатда учрашишлик насиб килсин ИН ШАА АЛЛОХ

imronbekoribjonov
Автор

Эйй Аллохим КАХФсурасини эшитганларни оиласига файзу барока бергин дил кулфимизи очгин бизга хам шундай айтишликни насиб килгин

gulixon
Автор

Аллохим узинг барча нарсага кодирсан узиндан узгага мухтож килманин барчамизни уз панохинда асрагин 🤲🤲🤲🤲🤲🤲

РомаЮлдашов-пъ
Автор

Барча мусулмон ахлига жума айём муборак болсин амин

gulnaz-zbnr
Автор

Астагфируллох ва Атуби Илайх.
Астагфируллох ва Атуби Илайх
Астагфируллох ва Атуби Илайх.
Аллохни казои кадари етиб сунги кунимиз булса истигфор айтиб колайлик.
Астагфируллох ва Атуби Илайх

AaaBbb-zc
Автор

Olloxim o'z panoxida asrasin barchamizga juma Mubarak

IbroximFurqat
Автор

Оллохим жума муборак кунда дардманлани дардига шифо берсин🤲🤲🤲🤲

РаноЖумартова