Толибон ҳануз англаб етмадими?!

preview_player
Показать описание
Толибон ҳануз англаб етмадими?!

Ал-Жазира веб-сайти 2020 йил 12 сентябр шанба куни нашр қилган хабарда бундай дейилади:
«Бугун шанба куни Қатар пойтахти Давҳада Афғонистон ҳукумати билан Толибон ҳаракати ўртасида тинчлик музокаралари бошланди. Ушбу халқаро ва регионал даражадаги йирик анжуман Афғонистонда доимий тинчлик ўрнатиш сари тарихий ва жиддий қадам, дея баҳоланди.
Музокаранинг очилиш нутқида Толибон ҳаракатининг сиёсий бўлими раиси мулла Абдулғани Бародар – биз юртда тинчлик ва барқарорлик бўлишини истаймиз, халқнинг барча қатламлари манфаати эътиборга олиниши керак ва Афғонистон мустақил давлат бўлиши шарт, деди.
Ўз навбатида, Давҳа анжуманида қатнашган АҚШ давлат котиби Майк Помпео ҳам афғон халқи қўлида юрт учун янги бир йўналиш бошлаш бўйича тарихий имконият мавжудлигини айтиб ўтди. У Толибоннинг «террорчи гуруҳлар»ни қабул қилмаслик мажбуриятига риоя қилганидан мамнуният билдириб, менинг давлатим мустақил, бирдам ва қўшнилар билан ички тинчликда яшовчи Афғонистонни қўллаб-қувватлайди, деди».
Роя:
Толибон ҳаракати ўтган йигирма йил мобайнида Афғонистоннинг катта ҳудудларини эгаллашга ва қатор ғалабаларни қўлга киритишга муваффақ бўлиб келди. АҚШнинг бундай ҳарбий муваффақиятсизлиги уни Толибонни музокарага тортишга мажбур қилди, буни мағлубиятдан қочиш йўлида Афғонистон ботқоғидан чиқиб олишнинг чораси, деб билди.
Толибон ҳаракати эса, Америкага ва унинг малайи афғон ҳукуматига ён бермаслиги, бундай нопок ўйинга кирмаслиги керак эди. Бунинг ўрнига, ўз урушини давом эттириб, Американи расво ва синган аҳволда юртдан чиқиб кетишга мажбур қилиши лозим эди. Хусусан, бу уруш Америка учун энг узун ҳисобланар экан, унинг кетма-кет келаётган ички кризислари Афғонистондан чиқиб кетишга мажбур қилаётган эди.
Бу музокараларнинг тезда ўз натижасини бериши амри маҳол. Бироқ Толибон раҳбарияти ўзини ўзи ботқоққа тиққанлиги аниқ, чунки у бундан пок эди. Бу музокаралар ҳаргиз Толибон фойдасига хизмат қилмайди, фақат Америка ва унинг минтақадаги режасига хизмат қилади. Бас, Толибон ҳаракати қачон салибчи Американинг тузоқларини англаб етаркин?!
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Инсон доимо илим олса бир илимлик билан суҳбат қилса ва қаршидаги ОДАМ оятни биладими ёки ҳадисдан биладими бирор жойини хато қилса, Энди у хато қилётганини билади.
Энди сиёсатдан хеч нимани билмаса мен сени осмонларга кўтараман мен сени ривожлантираман деб шотини ОЛИБ қўйса охирида шуни сезмаса у ишонаверади-да!

dinfaxri
Автор

Mashaolloh burodar siz boanmiz fikringiz haqiqatga juda to'g'ri

ozodismoilov
Автор

Ассалому алайкум қадрли каналимиз мухлислари! Каналимизга қўйилиб борилаётган видеоларни кузатиб бораётганингиз учун Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Бизнинг қилаётган бу амалларимиз ёлғиз Аллоҳнинг розилиги учундир. Бизнинг мақсадимиз мусулмонларга тўғри йўлни кўрсатиш, уларга эслатма бериш, улар устида бўлаётган сиёсий ишларни асл моҳиятини очиб беришдир. Шунинг учун сизлардан каналимизга қўйилиб бораётган видеоларни бошқаларга ҳам кўпроқ тарқатишингизни сўраб қоламиз. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ ﷺ айтади: «مَنْ دَلَّ عَلَى خَيْرٍ فَلَهُ مِثْلُ أَجْرِ فَاعِلِهِ» «Ким яхшиликка йўл кўрсатса, унга ўша яхшиликни қилган кишининг ажрича ажр берилади».

NajotIslomda
Автор

Кофр нажосатлар итдан батар, мусулмонлар индамаса ҳам, кофр нажосатлар итдай тишлашни хохлашади

Ҳақиқатҳақ
Автор

Tolibonni 20 umri jihod bilan oʻtdi va aniq natijaga erishdi xizbut tahrir umri safsata ertaklar aytish bilan oʻtdi va ming yil yashasa ham hech qanday natijaga erisholmaydi

Oddiyinson-tw