filmov
tv
Тошкентдаги тунги дрифтинг экшн-лавҳа суратга олиш билан изоҳланди

Показать описание
Ўзбекистон пойтахтининг қоқ маркази – Амир Темур хиёбонини қуршаган халқа йўлда фақат битта транспорт воситаси - қора рангдаги енгил машина - жуда катта тезликда ҳаракатланаётгани, ЙПХ ходимлари халқа йўлга туташувчи йўлдаги ҳаракатни тўхтатиб тургани акс этган видео ижтимоий тармоқларда 19 сентябрь тонгидан бошлаб тарқай бошлади.
Муҳокамаларда айтилишича¸ бўшатиб қўйилган йўлда дрифтинг қилаётган машинани россиялик влогер бошқарган, у ҳайдаëтган автомобилни эса президент Мирзиёевнинг кичик куёви берган.
Ҳозирча бу тахминларни тасдиқловчи расмий маълумот йўқ. Озодлик боғланган Тошкент шаҳар ИИББ ва туман ИИБ мулозимлари Амир Темур хиёбонида қандайдир тадбир ёки фавқулодда воқеа бўлгани қайд этилмаганини билдирди.
Айни пайтда¸ Озодлик мақоласи чоп этилишидан бир неча соат ўтиб¸ Тошкент шаҳар ИИББси расмий хабар эълон қилди.
Унда айтилишича¸ тарқалган видеолардаги воқеа "хусусий ижодий студия томонидан экшн-лавҳа суратга олиш" жараëнида оид ва 13 ва 14-сентябрь кунлари тахминан соат 02.00-02.30 да Амир Темур хиёбони атрофидаги айлана йўл 10-15 дақиқага беркитилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеода қора рангдаги енгил автомашина хиёбон атрофидаги йўлда катта тезликда кетаётгани, туташ йўллардаги автомашиналар ҳаракатини ЙПХ ходимлари тўхтатиб тургани акс этган.

Комментарии