filmov
tv
COVID 19: Пандемиянинг иқтисодий таъсири, бепул вакцина, вирус қачон йўқолиши ҳақида
Показать описание
COVID-19 вирусининг дунёдаги илк ўчоғи бўлган Хитойнинг Ухан шаҳрида барча турғунларни ёппасига коронавирусга текшириш кампанияси бошланди.
Бу қарорга шаҳардаги чекловларнинг аксари апрель ойида бекор қилиниши ортидан вирусни юқтириб олиш ҳолатлари янгидан қайд этилгани сабаб бўлди.
Оммавий тест ўтказишдан мақсад инфекциянинг ҳар бир потенциал манбасини аниқлаб, вирус янада кенг тарқалиши олдини олишдир.
Бир неча давлатда вирусдан тузалиб кетганларни, жумладан, касаллик аломатсиз кечганларни аниқлаш учун антитело тестлари кўлами оширилмоқда.
Хусусан, Москва кунига 200 минг тест ўтказишни кўзламоқда.
Антитело тестлари вирус қай даражада тарқалгани ҳақида тўлиқроқ маълумот беради. Танасида антителолар бор кишида коронавирус инфекциясига қарши иммунитет шакллангани ёки йўқлиги ҳозирча номаълум.
Европа ва Осиё давлатлари чекловларни босқичма-босқич бекор қилар экан, коронавирус Африкада тез суратда тарқалмоқда.
Соғлиқни сақлаш расмийларига кўра, вирус қитъанинг ҳар бир давлатида қайд этилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кўплаб африкалик малярия ва туберкулёз каби эндемик касалликларга чалиниш хавфи остида эканлигини айтиб, соғлиқни сақлаш тизимлари COVID-19 туфайли мушкул аҳволга тушиб қолгани ҳақида огоҳлантирди.
Айни пайтда ташкилот коронавирус шу билан ҳеч қачон йўқ бўлмаслиги мумкинлиги билдирди.
Майкл Раян, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фавқулодда вазиятлар дастури директори
«Вирус жамиятимизнинг навбатдаги эндемик вирусига айланиши, шу билан ҳеч қачон йўқ бўлмаслиги мумкин. ОИТВ йўқ бўлгани йўқ, лекин биз унинг мавжудлигига кўникдик, даволаш йўлларини топдик, олдини олиш йўлларини аниқладик. Ҳозир одамлар вирусдан аввалгидек қўрқмайди. ОИТВ юқтирган одамларга ҳаёт беряпмиз, уларга узоқ, соғлом яшашга кўмаклашяпмиз. Менимча, реалист бўлишимиз муҳим. Ўйлайманки, ушбу коронавирус қачон йўқ бўлишини ёки умуман йўқ бўладими, йўқми, ҳеч ким айта олмайди».
Даволаш
Шифокорлар болалар орасида оз учрайдиган яллиғланиш синдроми тобора кўп қайд этилаётганини, бу ҳолат коронавирусга боғлиқ эканлигини айтишмоқда.
Болаларда кузатилаётган аломатлар вирус вояга етганларда келтириб чиқарадиган симптомлардан фарқ қилади.
Нью-Йорк штатида ушбу синдром 102 болада қайд этилди, уларнинг уч нафари нобуд бўлди.
Нью-Йорк губернатори Эндрю Куомо
«Бу ҳолат асосан нафас олиш билан боғлиқ эмас. Бу қон томирларининг яллиғланиши бўлиб, юракка таъсир қилиши мумкин. Яъни, нафас олиш эмас, балки юрак хасталиги, COVID вирусининг янгича таъсири. Соғлиқни сақлаш вазирлиги зўр бериб ушбу ҳолатларни ўрганмоқда, бошқа штатлар, давлатлар нималарни аниқлаганини билиб олиш учун улар билан мулоқот қилмоқда».
Афтидан, болалар орасида COVID-19 инфекциясига чалиниш ҳолатлари оз учрайди.
Шундай бўлса-да, ота-оналар фарзандларида юқори тан ҳарорати, аллергия, шишиш ёки оғриқ каби аломатлардан огоҳ бўлиб туришга чорламоқда. Мазкур аломатлар оз ўрганилган синдром билан боғлиқдир.
Пандемиянинг иқтисодий ва ижтимоий таъсири
БМТ пандемия ҳамда унинг иқтисодга таъсири жаҳон бўйлаб одамларни хавотирга солиб, яқинларидан айираётгани учун руҳий саломатлик бўҳрони юзага келишини айтмоқда.
Ташкилотнинг бош котиби Антониу Гутерриш ҳукуматларни ўз соғлиқни сақлаш сиёсатларида руҳий саломатликка алоҳида эътибор беришга чорлади.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш
«Ҳатто пандемия назоратга олинганидан кейин ҳам, қайғу, хавотир ва депрессия аҳоли ва жамиятга ўз таъсирини кўрсатишда давом этади. ... Руҳий саломатликни сақлаш хизматлари барча ҳукуматларнинг COVID-19га қарши чораларининг муҳим бўлагидир. Улар янада кенгайтирилиши, тўлиқ молиялаштирилиши керак».
Вакцина изидан
140 дан ошиқ жаҳон етакчиси ва мутахассиси коронавирусга қарши ишлаб чиқиладиган ҳар қандай вакцинани патентсиз, оммавий ишлаб чиқариладиган ҳамда жаҳон бўйлаб бепул тарқатиладиган вакцина бўлишини таъминлашга чорлаб ёзилган очиқ хатни имзолади.
«Халқ вакцинаси» кампаниясига БМТнинг ОИТВ/ОИТС дастури бўлмиш UNAIDS ҳамда Oxfam нодавлат ташкилоти етакчилик қилмоқда.
Европа комиссияси ҳам COVID-19 вакцинаси маъқулланганидан кейин, барчага эркин тарқатилиши лозимлигини таъкидлади.
Еврокомиссия матбуот котиби Стефан Де Кеерсмекер
«Бирдамлик ҳамда яқин координация COVID-19га энг самарали ва ишончли жавоб бўлади. COVID-19га қарши вакцина глобал халқ мулки бўлиши, уни жаҳон бўйлаб ҳамма тенг тарзда ола билиши керак».
Аксар мутахассислар коронавирусга қарши вакцина маъқулланиши учун камида бир йил керак бўлишини, у глобал миқёсда барчага етиб бориши учун ундан ҳам кўпроқ вақт талаб қилинишини айтишмоқда.

Комментарии