Мўғуллар босқини давридаги Хоразм тарихи ҳақидаги ноёб қўлёзма асари тарихи | Sharq qo'lyozmalari

preview_player
Показать описание
"Шарқ қўлёзмалари" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Аждодларимиз томонидан яратилган бетакрор маънавий хазина асрлар давомида кишилар қалбига зиё улашиб, уларнинг маънавий камолотига хизмат қилиб келган. Истиқлол йилларида мамлакатимизда нодир қўлёзмалар ва қадимги босма китобларни сақлаш ҳамда тадқиқ қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқдаки, бу юртимиз илм аҳли ҳамда жаҳон олимларининг юксак эътирофига сазовор бўлаяпти.
Хусусан, Тошкент давлат шарқшунослик институти қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари марказида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар фикримизнинг ёрқин далилидир.
Мазкур марказ давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тузилмасини янада мақбуллаштириш ҳамда республика академик илм-фани ва олий таълимининг интеграциясини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган. Унинг вазифаси турли мавзуларга оид манбалар, қадимги қўлёзмаларни сифатли сақлаш, уларни тизимлаш ва қайта тиклашни таъминлаш, бу манбаларни аслият ҳамда изоҳли таржималар шаклида илмий муомалага киритиш, шунингдек, мамлакатимиздаги ноёб қўлёзмаларнинг электрон базасини тузиб, китобхонларни таништириб боришдан иборатдир.
Марказдаги манбалар юртимиз мутахассислари томонидан чуқур ўрганилиб, шу асосда қатор илмий тадқиқот ишлари олиб борилаяпти. Муҳими, мазкур жараён ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Негаки, бобокалонларимизнинг илмий мероси ҳар доим хорижлик олимлар ва мутахассисларнинг диққат-эътиборида бўлиб келган. Шу маънода, уларнинг ҳам манбалар билан яқиндан танишиш имконияти бор. Бунинг учун бир қатор қўлёзмаларнинг, тарихий ҳужжатларнинг чет тилларида илмий тавсифлари, асл матнлари ва таржималар нашр қилинган.
Бугунги кунимизни ахборот-коммуникация технологияларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Жумладан, ушбу илм даргоҳи ҳам ахборот воситалари билан тўлиқ таъминланган. Шулар ёрдамида ноёб манбаларнинг электрон нусхалари тайёрланмоқда. Бу мутахассислар ва талабаларга беназир маънавий бойлигимиздан унумли ва сифатли фойдаланиш имконини яратаяпти.
Маълумки, улуғ шоир ва олимларимиз ўз асарларининг бадиий жиҳатдан юксак даражада безатилишига ҳам катта эътибор қаратганлар. Марказнинг “Нодир қўлёзмалар” бўлимида дунёда кам учрайдиган зийнатли асарлар сақланади. Амир Хусрав Деҳлавийнинг “Хамса” асари, атоқли шоир Ҳофиз Шерозий “Девони”нинг бир неча нусхалари, тарихчи Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома”си, Саъдийнинг “Куллиёт”и ана шундай қўлёзмалар сирасига киради. Бундан ташқари, Абдураҳмон Жомий, Хожа Аҳрор Валий дастхатлари билан Алишер Навоийга йўлланган хатлар, шунингдек, Навоий даврида яшаган Султонали Машҳадий, Мирали Ҳиравий ва Абдужалил Котиб сингари ўз замонининг машҳур хаттотлари кўчирган девонлар ҳам сақланадики, булар бебаҳо илмий-маънавий мерос соҳиби эканлигимиздан далолат беради.
Марказимиз ҳақли равишда халқимизнинг нодир қўлёзма манбалари жамланган маънавият хазинасидир. Бу илмий-маънавий мерос жаҳон илм-фани, маданияти ривожига улкан таъсир кўрсатиб, бугунги кунда ҳам ўзининг беқиёс аҳамиятини йўқотмай келмоқда.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

👍👍👍 assalomu alaykum oga zoʻr malumotlani topibsiz shu kitoplani nus halab tarqatish garak

abdukarimovabdulqodir
Автор

Салом, нажумдин, кумра, кухяа, урганчда, хазирги, тутманистда, биз, булдан, фахрлнамиз,

zevar
Автор

Хоразм китоблари эронда куп экан терида езилган экан россияда хоразм китоблари Петербурге да экан хам олтин тахт Петербургда турибди

alisherjumanyazov
Автор

Oddiy xalq qayerdan olib o'qiydi. Kitob qilib xalqqa ham tarqatinglar.

s_a...
Автор

Шу китобларни купайтириб халкга таркатинг бу китобларни ким ёозган тожиклар олдин хоразимда бизлар яшаганмиз дейишади

юна-нк
Автор

Туркман деган миллат булмаган эроншохи исмоил сонийхоразмга юриш пайтида эрон кизил саллалик аскарлар энди туркманлар дейишади

АзаматАллабергенов-цп
Автор

туркийдами форсий тилдами деганларга уша даврда араблар кириб келгандан кейин масжидларда толибларга форсий тилда талим берилган хоразм туркий давлат сабаб тасвур килинг шу ердан чикан халкларнинг хаммаси туркий тукрманлар усмонийлар венгрлар ва хакозо шу жавоб хоразмликлар эроний дейдиганларга жавоб сабаби турклар мугилларга ухшайди (юз тузилишдан).мана хакикий турклар туркманлар усмонийлар узбеклар кумиклар ва хакозо.

хамидулларахматуллаев