Қўшниси нотинч Туркманистон террор хавфидан қўрқмоқда

preview_player
Показать описание
Туркманистон маъмурлари сўнгги пайтларда хавфсизликни таъминлаш масаласига одатдагидан кўра кўпроқ эътибор қаратмоқда.

Террор хавфидан хавотир, айниқса, Туркманистон халқаро тадбирга мезбонлик қилишга тайёргарлик кўраётган пайтда яққол кўзга ташланмоқда.

Ҳукуматнинг хавотирга тушишига сабаб бор: Афғонистоннинг ушбу мамлакат билан чегарадош ҳар бир вилоятида уруш бўлмоқда.

Афғонистон маҳаллий ҳокимият идоралари вакилларининг айтишича, маҳаллий ҳарбий қўмондонлар, қишлоқ аҳолиси ва Толибон шарқдаги Жузжон вилоятидан тортиб, Фарёб ва Бадғис вилоятию ғарбдаги Ҳирот вилоятигача бўлган ҳудудлардаги ўнлаб туманларни назорат қилади ёки уларга таъсири бор.

Таъсир кучига эга кишиларни фақат Толибон вакиллари деб бўлмайди.

20 июнь куни Ислом давлати (ИД) экстремистик гуруҳи Жузжон вилоятига қарашли Дарзаб туманини ишғол этганини иддао қилиб чиқди. Ҳукумат ҳам, Толибон вакиллари ҳам ИД Дарзабни қўлга олганини эътироф этди.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Толибон хеч качон кушни давлатларга хужум килмайди

ИскандарН
Автор

qoshnilarimiza uni ustiga bitta millatmiza pashti manimcha bu narsalaga befarq qaramasli kere.

xojiakbarabdurakimov
Автор

Каллага кеган нарсани видео киб чикасанми гийбатчи хотинлага ухшийсла озодлик радиоси, сафсата гапирмасдан реал гапдан гапиришниям урганийла

uz_bek