Фармон Тошев Иштихонда Усмон Эшбеков уй музейига китоблар ҳадя этди

preview_player
Показать описание
2022 йил 6 август куни Самарқанд вилояти Иштихон туманида "Иштихон ижод мактаби" ташкил этилишига бағишланган ижодий учрашув ташкил этилди. Учрашувга пойтахтимиз Тошкентда яшаб ижод қилишаётган иштихонлик таниқли ёзувчи, шоир ва публицистлардан Йўлдош Эшбек, Шаҳодат Исахонова, Зойир Зиётов, бир оила Бахтиёр ва Ойниса Бобоновлар, Рауф Субхон, Тўлқин Эшбек, Нуриддин Исмоилов, Нормурод Мусомов, Ориф Тўхташ, Хонбиби Ҳиммат қизи, Бобомурод Нур ва бошқалар таклиф этилдилар.
Самарқанд шаҳрида яшаб ижод қилишаётган Абдураҳмон Бошманов ва Абдурасул Ашур ҳамда Иштихонда фаолият кўрсатишаётган Гулчеҳра Усмонова, Муқаддам Ҳайитова, Нуриддин Яҳё, Муҳаббат Тўхташева, Гулзамон Акбар
Тадбир аввалида раҳматли Тўрақул Йўлдошев, Зайниддин Баҳриддинов, Олқор Дамин, Ўткир Саидов, Ибодхон Баҳодиров, Абдулла Турдиев, Омон Бойманов, Жўрақул Эргашев, Тошпўлат Мавлонов, Болбуви Ҳайдарова, Муҳаммад Сайфий ва бошқа марҳум ижодкорларнинг руҳларига тиловат ўқилди.
Сўнг Иштихон туман ҳокими Фазлиддин Рўзиевнинг "Иштихон ижод мактаби" доимий клуби аъзолари билан учрашувда сўзлаган маърузаси ўқиб эшиттирилди.
Табрикда жумладан шундай дейилади:
"Ассалому алайкум азиз ижодкорлар, таниқли ёзувчи-шоирлар, фаол публицистлар ва ёш қаламкашлар!
Бугунги ўзбек адабиёти ва публицистика майдонида бизнинг Иштихон туманимизда туғилиб, вояга етган ва айни пайтда пойтахтимиз Тошкентда яшаб ижод қилаётган Йўлдош Эшбек, Шаҳодат Исахонова, Тўлқин Эшбек, Бахтиёр ва Ойниса Бобоновлар, Абдурасул Ашур, Рауф Субхон, Ориф Тўхташ, Нуриддин Исмоилов, Нормурод Мусомов, Хонбиби Ҳиммат қизи каби таниқли ёзувчи-шоир ҳамда публицистлар борлиги билан фахрланамиз.
Уларнинг кўпчилиги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари эканлиги, давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланганлари ёш ижодкорларимиз учун ҳам катта ҳаёт мактаби ҳисобланади.
Узоқ йиллардан буён Самарқанд телевидениесида самарали фаолият кўрсатиб келаётган Абдурасул Ашуров, шунингдек, Иштихон туманимизда фаол ижод қилишаётган Гулчеҳра Усмонова, Муқаддам Ҳайитова, Нуриддин Яҳё, Муҳаббат Тўхташева, Гулзамон Акбар каби ижодкорларимизни бугунги кунда мафкура майдонида тоғдек таянчимизга айланган, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Замонамизнинг мана шу забардаст ижодкорлари баҳамжиҳатлик билан “Иштихон ижод мактаби”ни ташкил этганлари таҳсинга сазовордир.
Мазкур ижод мактабини ташкил этишда ташаббус кўрсатган асли Иштихон фарзанди бўлган адиб ва публицист, Ўзбекистон Ёзувчилар ҳамда Журналистлар уюшмалари аъзоси, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти, филология фанлари номзоди, “Олтин қалам”, Усмон Носир мукофотлари совриндори, “Дўстлик” ордени соҳиби Эшбеков Тўлқин Усмоновичга алоҳида ташаккур изҳор этамиз.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 2017 йил 3 август куни мамлакатимизнинг ижодкор зиёлилари вакиллари билан ўтказган учрашувида маданият ва санъат соҳасида юзага келган кўплаб муаммолар ҳақида сўз юритиб, ижодкорлар олдига улкан вазифаларни қўйган эди. Шу билан бир қаторда мазкур йиғилишда маданият, оммавий ахборот воситалари адабиёт ва санъат соҳасини тубдан ислоҳ қилиш мақсадида амалга ошириладиган кенг миқёсли ишлар хусусида сўз борди, ёш истеъдодлар тарбияси, маданиятимиз ва адабиётимизни ривожлантириш мақсадида янги ғоя, ташаббус ва таклифлар билдирилган эди.
Ана шу вазифалар ижросини то абад тўлақонли амалга ошириб боришда айнан “Иштихон ижод мактаби” аъзолари зиммасига ҳам улкан масъулият юклайди.
Азиз “Иштихон ижод мактаби” аъзолари, қадрли ижодкор дўстлар!
Президентимиз таъбири билан айтганда, Инсон қалбини, унинг дарду ташвишларини, халқнинг орзу-интилишлари, Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини бетакрор сўз, оҳанг ва рангларда тараннум этишни ўз ҳаётининг маъно-мазмуни деб биладиган сиз, муҳтарам ижод аҳлининг меҳнати нақадар машаққатли, масъулиятли ва шарафли эканини барчамиз яхши биламиз.
Сиз Иштихон туманимизнинг фахри-ифтихори бўлиш билан бир қаторда ҳаётимиз кўзгуси, бугунги глобаллашган ахборот ва мафкура майдонида ҳам ишонган тоғимиз, маънавий қалқонимиз ҳисобланасиз!
Туманимиз фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлашда, муҳим муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида долзарб мавзулардаги мақолалар ва кўрсатувлар ёритиб боришингизга ишонамиз.
Иштихон шаъни – Сизнинг шаънингиз, фахрингиз бўлиб қолишига ишонамиз.
Барчанингизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, ижодингизга юксак парвозлар тилаб қоламиз.
2022 йил 6 август
***
Тадбирда устоз шоирлар билан бир қаторда Иштихон туман мактабларида таълим-тарбия олаётган истеъдодли ёш қаламкашлар ҳам ўз шеърларини ўқиб бердилар.
Иштихонлик шоирларнинг шеърлари билан ижро этилган ажойиб қўшиқлар даврага янада файз киритди.
Барчамизга бешик бўлган туманимизда "Иштихон ижод мактаби" доимий клуби ташкил этилгани муборак бўлсин!

Дониш домла
Рекомендации по теме