“Каримов Жиззахга келганида йўллар тўсилмади, бозорлар ёпилмади”

preview_player
Показать описание
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Маъмиржон Азимов OzodMikrofon билан боғланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти 5 март куни Жиззах шаҳрига қилган сафарнинг баъзи тафсилотларини айтиб берди. Тингловчимизнинг айтишича, Ислом Каримовнинг Жиззахга бу галги сафари аввалгиларидан кескин фарқланди: шаҳар йўлларида ҳаракат, ўқув юртларида машғулотлар, бозорларда савдо тўхтатилмади.

Маъмиржон Азимовнинг айтганларини тинглашингиздан олдин Озодликнинг 3 март кунги хабарини ёдингизга солиб ўтмоқчимиз.

Ўша хабарда “Ислом Каримовнинг Жиззах вилоятига ташрифидан бир кун олдин хавфсизлик чоралари ўта кучайтирилгани, вилоят туманларини Жиззах шаҳри билан туташтирувчи автомобиль йўлларида қатнов чеклангани” айтилган эди.

Маъмиржон Азимов худди шундай бўлганини тасдиқлар экан, Президентнинг Жиззахга кутилган кунда эмас, балки 5 мартда келганини ва бу гал хавфсизлик чоралари, одатдагидан фарқли ўлароқ, кучайтирилМАганини айтиб берди.
Рекомендации по теме
welcome to shbcf.ru