filmov
tv
Кореяда нималар бошланди

Показать описание
Сотрудничество - Telegram: @anaxalosbot
#Кореяда #нималар #бошланди
Жанубий Корея Миллий Ассамблеяси ҳарбий ҳолатни бекор қилиш учун овоз берди
Парламент спикери президент томонидан эълон қилинган мамамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этиш тўғрисида қарор ўз кучини йўқотганини эълон қилди
Айни пайтда, одамлар Сеулдаги парламент биноси олдида тўпланишмоқда, уларнинг кўпчилиги президент томонидан жорий этилган ҳарбий ҳолатга қарши баннерлар кўтариб олишган.
Жанубий Корея парламенти олдида полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда
Мамлакат президенти ҳарбий ҳолат эълон қилганидан кейин юзлаб намойишчи Миллий ассамблея биносига келди. Ҳарбийлар бино атрофида баррикадалар ўрнатди.
Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган тасвирларда парламент биноси олдида намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувлар акс этган.
Маҳаллий ОАВ Сеул осмонида вертолётлар учаётгани, парламент биноси олдида тўсиқлар ўрнатилгани, йўлларда махсус техника ҳаракатланаётгани ҳақида хабар бермоқда.
Маълумот учун, бугунгача Жанубий Кореяда уч марта ҳарбий ҳолат эълон қилинган, уларнинг охиргиси деярли 44 йил олдин бўлган.
Жанубий Корея президенти:
"Кейинги 10 кун ичида мен давлатга қарши кучларни йўқ қиламан"
Жанубий Корея президенти мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этди
▪Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл парламентда кўпчиликни ташкил қилаётган мухолифат партияларини “КХДРга ҳамдардлик”да ҳамда ҳукумат ишига тўсқинлик қилишда айблаб ҳарбий ҳолат жорий этди;
▪Мамлакатда ҳарбий ҳолат туфайли барча ОАВлар устидан назорат ўрнатилиши эълон қилинди;
▪ Етакчи ОАВлар интернет порталларида узилишлар бошланди;
▪Мудофаа вазирлиги “асосий қўмондонларни” йиғиб жанговар тайёргарликни оширишни буюрди;
▪Жанубий Корея парламенти биносига кириш ёпилди;
▪Ҳарбий ҳолат туфайли мамлакатда ҳар қандай митинг ва намойишлар ўтказиш, сиёсий партиялар йиғилишлари тақиқланди.
▪ Мухолифат партиялари вакиллари Миллий Ассамблея яқинида тўпланиб, асосий бинога киришга уринамоқда.
▪ Мухолифат партиялари етакчилари президент қарорини Конституцияга зид деб таъкидлашмоқда.

Комментарии