Хориждаги ватандошлар тақдирига бефарқ бўлмаймиз!

preview_player
Показать описание
Хорижда ватандошлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш мақсадида президент қарори билан «Ватандошлар» жамоат фонди ташкил этилди. Унинг фаолиятини бошлаш учун 5 млрд сўм ажратилади. Фондни Васийлик кенгаши бошқаради, унга эса Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев раислик қилади.
Ўзбекистон Президенти «Ватандошлар» жамоат фондини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолаганини бутун халқимиз катта мамнуният билан қабул қилгани баайни ҳақиқат.
Унинг асосий йўналишлари:
хорижда ватандошлар билан ҳамкорликни ривожлантириш;
халқаро ҳуқуқ нормаларига амал қилган ҳолда, хориждаги ватандошларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш;
хорижда ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган фаолиятни қўллаб-қувватлаш;
Ўзбекистоннинг бой илмий, маданий ва маънавий меросини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш;
ватандошлар томонидан ташкил этилган жамоат бирлашмалари фаолиятини рағбатлантириш, уларга хорижда ўзбек миллий маданий марказларини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш;
хориждаги ватандошларнинг чет элдаги илмий ва ижодий, Ўзбекистондаги тадбиркорлик, инвестициявий, илмий, маданий-маърифий фаолиятига кўмаклашиш;
хорижий давлатлар билан миграция ва таълим соҳасида шартномавий-ҳуқуқий ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқалар.
Фонд фаолиятини молиялаштириш давлат субсидияси ва давлат ижтимоий буюртмалари, муассислар ажратадиган маблағлар, ҳомийлик хайриялари, грантлар ва бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади. Фонд ўз фаолиятини бошлаши учун 5 миллиард сўм ажратилади.
Қарорга мувофиқ, «Ватандошлар» жамоат фонди фаолиятини Васийлик кенгаши бошқаради. Унга Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев раислик қилади.
Кенгаш машҳур шоир ва ёзувчилар, санъат, театр ва спорт арбоблари, миллий маданий марказлар вакиллари, соҳага масъул давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар раҳбарларидан шакллантирилади.

Азиз мухлислар!
Ютуб каналимизга кирганда "Подписаться" тугмасини босиб қўйсангиз, ҳамма лавҳаларимизни кўриб мазза қиласиз. Сиз истаган видеолавҳаларни ёритиб боришга ҳаракат қиламиз.

Тўлқин Эшбек,
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети доценти, филология фанлари номзоди, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Олмазор туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси
Рекомендации по теме