filmov
tv
Миссионерларнинг Ислом давлатини қулатишдаги роли 5-қисм
Показать описание
Ислом Давлати қулашида миссионерлик ва илм фан роли
Бешинчи мавзу: Бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил
Ғарб Ислом Давлати ичкарисида айирмачилик ҳаракатларини кенгайтирди ҳамда араб ва турклар ўртасида низо оловини ёқиб, ўзининг яширин услубларини ишга сола бошлади. У “Ёш Турклар”, “Бирлик ва Тараққиёт”, “Араб озодлик партияси”, “Ишонч партияси” каби миллатчилик ҳаракатлари ҳамда турк ва араб сиёсий партияларини ташкил қилишга ёрдам берди.
Халифалик учун энг хавфлиси “Бирлик ва Тараққиёт” партиясининг ташкил қилиниши бўлди, бу партия французча ғоялар сингдирилган ва Буюк Француз инқилобини диққат билан ўрганган ёш турклар томонидан Парижда асос солинган эди. Бошида партия яширин жамият сифатида таъсирли шахс Аҳмад Ризобей раҳбарлигида Туркияга Ғарб мафкурасини олиб кириш мақсадида ташкил қилинган эди. Бу жамиятнинг Берлин, Салоники ва Истамбулда филиаллари бор эди.
“Бирлик ва Тараққиёт” партияси ҳаракат маркази Парижда эди, унинг аъзолари эътиқодда мустаҳкам эдилар, тарғиботи эса кучли бўлган эди. Ташкилотнинг контрабанда йўли билан Европадан Истамбулга олиб келинадиган “Ахборот” номли ўз газетаси бўлиб, уни яширин тарқатилишига бир гуруҳ турклар жавобгар эдилар. Шу йўл билан сиёсий бюллетенлар ҳам тарқатилар эди. Жамият аъзолари Салоникида фаолият қилаётган Италиянинг “Буюк масонлар ложа (ложа – сиёсий ёки диний жамиятнинг бўлими)” сидан ва бошқа масон ложаларидан ҳам кўмак олиб турганлар, унинг аъзолари “Бирлик ва тараққиёт” ва “Ёш турклар” партияларига қўшилган эдилар. Улар 1908 йилда давлат тўнтариши уюштириб, ҳокимиятни қўлга олгунларига қадар яширин фаолиятини давом эттирганлар. Ана шунда уларнинг кучи ошкора кўринди, Европа эса бўлаётган ҳодисаларга ўз розилигини билдирди.
Ушбу ҳаракат Усмоний Давлат устидан ҳукмронликни қўлга киритди ва Ислом динини эскирганини, унинг ўрнига Ғарб мафкураси ва маданиятини қабул қилишни тўғри, деб ҳисоблайдиган бошқарувчи партияга айланди. Шунингдек, у турк миллатчилигини сақлаб қолишни ўзининг асосий вазифаларидан бири, деб билди ва натижада турк ҳалқини бошқа исломий халқлардан устун қўя бошлади.
Шундай қилиб, Усмоний Халифаликни қулаши бошланди, чунки миллатчиликка асосланган робита халқлар бирлигини бузади, уларнинг орасига душманлик, нафрат ва уруш уруғини сочади. Бошида ташкилот аъзолари ўз жамиятларини Усмоний давлатнинг барча фуқароларига яхшилик қилишга асослангани ҳамда улар учун турк, араб, албан ва черкесни ўртасида фарқ йўқлиги тўғрисидаги фикрни олға сурган эдилар. Лекин ҳокимиятни қўлга олганларидан сўнг, арабларга ташкилот аъзоси бўлишни тақиқладилар, у фақат турклардан иборат бўлиб қолди. Шундай қилиб, араблар камситилди, уларга нисбатан тоқатсизлик пайдо бўлди, хусусан, ички ва ташқи сиёсатдаги барча лавозимлар каби улардан вақф вазирлиги олиб қўйилиб, туркларга берилди. Араб юртларига волийлик учун атай араб тилини билмайдиган ва араб тилини фақат Қуръон ўрганишга чекланган турклар юборилар эди, турк тили эса Усмоний Давлатнинг расмий тилига айланди. Натижада одамлар араб грамматикасини (сарф ва наҳв) турк тилида ўрганадиган бўлдилар.
Бошқа томондан, инглизлар ва французлар араблар орасига суқилиб кириб, миллатчилик фикрларини тарқатдилар. Бу пайтда европаликлар араблар билан алоқа ўрнатиш учун элчихоналарини ишга солдилар ва 1913 йил 18 июнда Парижда Араб ёшлари конференциясини ўтказишга ёрдам бердилар. Мана шундан араб миллатчиларининг Усмоний Давлатга қарши Англия ва Францияга қўшилишлари бошланди.
--------------------------------------------
---------------------------------------------

Комментарии